"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Пресс-конференциялар

Пресс-конференциялар

Ҳисобот даврида замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1200 - 1800 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари бажарилишига эришилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Миршод Қўлдошев маълум қилди.  Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбек геология қидирув” АЖ ўтган даврда ер қаърини геологик ўрганиш хусусан рангли қимматбаҳо металлар ва бошқа фойдали қазилма майдонларида геологик-қидирув ишларини ташкил этиш, рангли ва қимматбаҳо металларнинг истиқболли майдонларини топиш учун илмий-тематик ишлар, башоратли ресурслар ва мавжуд майдонларнинг майда, ўрта ва йирик масштабли геологик хариталарини яратиш асосида республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш борасида қатор ишларни амалга оширди.   Хусусан, 2024 йилда акциядорлик жамияти геология-қидирув ишларини олиб бориш фойдали қазилма конларини излаш, баҳолаш ва лаборатория таҳлил жараёнларини, топографик, геологик тасвирлаш ҳамда хариталаш ишларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат бюджети, шартнома асосида НКМК ва ОКМК маблағлари ҳисобидан 142 та лойиҳа асосида олтин, кумуш, мис, қурғошин ва рух, вольфрам, ноёб металл ва камёб ер элементлар, кўмир ва бошқа норуда фойдали қазилмаларга геологик қидирув ишларини ҳамда лаборатория тадқиқот ишларини бажарди. Йил якунида 20 та лойиҳа бўйича геология – қидирув ишлари тугатилиб, якуний геологик ҳисобот тузилди, аниқланган захира ва башорат ресурслари Давлат балансига қабул қилинди.  2024 йилда асосий фойдали қазилмалар бўйича бажарилган захира ва башорат ресурслари кўрсаткичлари 100% бажарилди.  Геология-қидирув ишларининг асосий қисмини бурғилаш жараёнлари ташкил қилади. 2024 йилда жами 746 918 п.м. бурғилаш ишлари олиб борилди. Жумладан шнекли бурғилаш 107 662 п.м., хаво зарбали бурғилаш 119 329 п.м., харитали бурғилаш 63 527 п.м., колонкали бурғилаш 456 399 п.м. ҳамда ер ости тоғ-кон ишлари 8 803 п.м. ва ер усти тоғ-кон ишлари 259 820 м3 ташкил қилди.   Ҳисобот даврида замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1200 - 1800 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари бажарилишига эришилди. Бу эса албатта, маъдан таналарининг чуқурликкача ўрганиш, фойдали қазилма ресурслари ва минерал хом ашё базасини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга.  Геология-қидирув ишларини янги босқичга олиб чиқиш, соҳага дунёнинг замонавий техника ва теҳнологияларни жалб қилиш мақсадида аэрогеофизика ва дрон ускуналаридан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида иш турининг таннархи камайтирилди сарфланадиган вақт тежалди ва иш самарадорлиги бир неча баробарга оширилди.  Геология-қидирув ишлари натижасида олинган намуналарни акциядорлик жамияти таркибидаги намуна майдалаш цехларида қайта ишланиб таҳлил қилиш учун лабораторияларга юборилади. Лаборатроияларда замонавий ускуналар ёрдамида таҳлил ишлари амалга оширилиб хулосалар олинади.   Сўнги йилларда сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корхоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида бўлиб турибди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Сифатни бошқаришнинг етакчи ғоялари ва замонавий усулларини миллий корхоналар томонидан амалга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда 2024 йил “Ўзбек геология қидирув” АЖ ISO 9001:2015 стандарти бўйича сертификатини қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, жамият фаолиятининг барча босқичларида баҳолаш тизими жорий этилиб,   ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ, компаниянинг ташқи ва ички контексти батафсил ўрганиб чиқилди ва компанияни янада ривожлантириш имкониятлари белгилаб олинди.

686

“Ўзбек геология қидирув” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
Акциядорлик жамиятида 2024 йил давомида 20 дан ортиқ Коррупцияга қарши ички меъёрий ҳужжатлар ва ИСО халқаро стандарт талаблари бўйича иш олиб борилди. Акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланган. Ушбу дастурга мувофиқ 17 тадбир белгилаб олиниб 75 фоизи белгиланган вақтларда 20 фоизи маълум сабабларга кўра муддатидан кечиктириб бажарилди. Жамиятнинг бошқарув аппаратида 30 дан ортиқ бошқарма ва бўлимларда ҳамда мустақил бўлмаган 7 та ҳудудий таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш самарадорлик рейтинги E-antikor.uz платформаси баҳолаш жорий этилиши сабаб 2024 йил 19 февралдаги 17-сон буйруқ билан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти” янги таҳрирда тасдиқланди. e-antikor.uz платформаси орқали акциядорлик жамиятининг функциялар доирасида маълумотлар тўлдирилди. Натижада 30 та функциялар хавф-хатарлар баҳоланиш жараёнида 7 та «Юқори», 9 та «Ўрта» ва 14 та «Паст» даражада қайд этилди. 2024 йил 17 май куни мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. 2024 йил дастурда белгиланган тадбирлар мезонлар доирасида бажарилди. Ҳамда бу мезонлар хавф-хатарларнинг Юқоридан-ўртага, ўртадан-паст даражага тушишига асос бўлиши мумкин. Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш борасида 3762 нафар ходим томонидан декларациялар тўлдирилди. Жумладан, Марказий аппаратда 142 нафар, «Қизилқум» МГҚEда 878 нафар, Марказий лабораторияда 82 нафар, «Самарқанд» МГҚEда 852 нафар, «Тошкент» МГҚEда 620 нафар, «Хисор» МГҚE 474 нафар «Регионал» МГТE 678 нафар ходимлар декларацияларни тўлдирди. Тўлдирилган декларацияларда юзасидан 42 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви Ахлоқ комиссияси томонидан манфаатлар тўқнашуви эмас деб топилди. Кон-геология вазирлиги томонидан 2024 йил 12-центабрда 36-3403-сонли хат асосида тақдим этилган маълумотлар асосида Жамиятнинг 16 нафар ходимда (шундан 3 нафари «Регионалгеология» ДМ ходими) 17 та тадбиркорлик субъектларида раҳбар ёки ўз улушига эга эканлиги натижасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи вазият юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан 16 нафар ходимларга юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди ҳам 13 та ҳолат бартараф этилди. 2024 йил акциядорлик жамияти томонидан харидлар соҳасида жами 1932 та шартномалар расмийлаштирилди. Шулардан: - электрон дўкон орқали – 1194; - коорпорацион биржа орқали – 406; - аукцион орқали – 207; - спот орқали – 9; - танлов орқали – 39; - тўғридан-тўғри – 14. Барча тузилган шартномаларга коррупцияга қарши бандлар киритилди. Коррупцияга қарши бандларни киритишни рад этиш ҳолатлари мавжуд эмас. Акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-центабрдаги ПҚ-3953-сонли қарори талаблари асосида шартнома имзоланган. Йил давомида 31 та контрагентларни текширишдан ўтказилиб коррупциявий ҳолатлар (манфаатлар тўқнашуви) аниқланмади. Тўғридан тўғри етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ҳамда энг яхши танлов бўйича шартномаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча бандлари киритилиши йўлга қўйилди. Ҳисобот даврида 57 та иш ўрнига жами 161 нафар номзод танловдан ўтказилди. Шундан 57 нафари ишга қабул қилиниб, номзодлар комплекс текширувдан ўтказилди. Акциядорлик жамиятининг бошқарма, бўлим ҳамда таркибий бўлинмаларда ўқитиш режасига мувофиқ 2024 йилнинг давомида 151 та ўқув семинар, ҳуқуқий тарғибот, профилактик тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ҳамда тадбирлар доирасида 1753 нафар раҳбар ва ходимлар қамраб олинди. Ҳисобот даврида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали таркибий бўлинмалар кесимида 2 та бир турдаги, яъни Таркибий бўлинмалар ходим ва ишчиларидан қора ва рангли металл парчаларини йиғишга ёки ўрнига пул йиғиш ҳолати бўйича аноним хабар келиб тушган. Хабарлар бўйича Акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш мингдан ортиқ ишчи-ходим аъзо бўлган телеграм каналида аноним сўровнома ўтказиш орқали амалга оширилди. Хабарнинг анонимлиги ва тегишли далил, ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ишчи гуруҳ томонидан таркибий бўлинмаларнинг раҳбарига қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаларини топшириш бўйича қатъий топшириқлар берилди, ходимлардан бу бўйича мажбурлов ва пул йиғишга йўл қўймаслик бўйича тушунтирилди. Таркибий бўлинмалар раҳбарларига огоҳлантиришлар берилди. Мониторинг ва назорат тадбирлари доирасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ январ-февраль ойларида Акциядорлик жамиятининг барча таркибий бўлинмаларини коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш юзасидан аудитдан ўтказилиб, айрим буйруқларни Коррупцияга қарши ички назорат бўлими билан келишмаслик, ишга қабул қилинган ходимларни Акциядорлик жамияти ички меъёрий ҳужжатлари билан тўлиқ таништирилмаганлиги, бир қатор бошқарма ва бўлимларнинг йиллик иш режаси ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб номувофиқликлар бартараф этилди. Жумладан: -ишга қабул қилиш тартибида кўзда тутилмаган таклиф хати билан ишга қабул қилишни чек қўйиш; - харид жараёнларида шартномаларни келишиш тартибига риоя қилиниши; -тасдиқланган ҳужжат ва ички меъёрий ҳужжатларнинг тасдиқланиш саналаридаги номувофиқликларини бартараф этиш. Шу билан бирга юқори турувчи орган ва ташкилотлар томонидан киритилган тақдимнома ва ички хизмат текширувларига асосан хато ва камчиликларга йўл қўйган жами 10 нафар Акциядорлик жамияти ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

730

2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” АЖ таркибидаги Марказий лаборатория томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот
Ассалому алайкум! 2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” АЖ таркибидаги Марказий лаборатория томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот. 2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги корхоналари учун бир қатор таҳлилий тадқиқотлар ўтказди. Жумладан, - ўлчовларнинг бир хиллиги тизимини яратиш, яъни турли лабораторияларда битта намунани таҳлил қилиш натижалари норматив ҳужжатларга мувофиқ руҳсат этилган оғишлар чегарасига тўғри келиши учун шароит яратиш каби усулларни ҳамда ўлчаш усулларини, тоғ жинслари ва рудалар таркибининг стандарт намуналарини, таҳлилий тадқиқотларни амалга оширилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. Ушбу йўналишда 2024-йилда 11 та ўлчашни бажариш усули қайта аттестациядан ўтказилди. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги корхоналар буюртмалари асосида умумий оғирлиги қарийб 1,5 тонна бўлган тоғ жинслари ва руда ишлаб чиқарувчиларнинг 9 турдаги стандарт намуналари ишлаб чиқилди. Учта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қайта кўриб чиқилди ва янги таҳрирда тузилди. 2024-йилда соҳа ишлаб чиқариш корхоналари ва ташқи ташкилотлар учун Марказий лабораториянинг ихтисослаштирилган лабораториялари томонидан қуйида келтирилган ҳажмдаги таҳлилий тадқиқот ишлари амалга оширилди: - минералогик тадқиқотлар - 1200 та намуна; - олтинни синтилляция усулида аниқлаш - 63000 та намуна; - олтин ва кумуш учун асиллик синовлари - 43 000 та намуна; - олтинни “золотометрия” усулида ўлчаш - 40 000 та намуна; - 120 000 та га яқин намуна спектрал усулда таҳлил қилинди; - 20 000 та га яқин намуна кимёвий таҳлил қилинди; - 43 000 та намуна масс-спектрал таҳлили ўтказилди. Лаборатория ўтган давр мобайнида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги корхоналари буюртмалари учун тоғ жинслари ва рудалар ишлаб чиқарувчи стандарт намуналарини ишлаб чиқарди. Натижада 2024 йил 26 декабрь санасида O’z DSt ISO 17034:2021 халқаро стандарти бўйича стандарт намуналар ишлаб чиқариш ҳуқуқи учун O‘ZAK.SN.0001 аккредитация гувоҳномаси олди. Марказий лаборатория “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти вакили сифатида Ўзбекистонда бундай ҳуқуққа эга бўлган биринчи ва ягона ташкилот ҳисобланади. Аниқланиш чегараси 0,005 г/т бўлган олтинни аниқлашнинг замонавий усули, яъни атом ютилиши усули билан тугатиладиган асиллик усули Республикамиз ҳудудидаги геологик объектлари шароитига мослаштирилди ва Марказий лабораторияда ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилди. 2025-йилдан бошлаб асиллик таҳлилининг асосий қисми атом ютилиши билан тугатилади. Марказий лаборатория инспекция назорати ва қиёсий тажрибалар ўтказиш орқали тармоқ лабораторияларининг ҳолатини назорат қилади. 2024-йилда 4 босқичда лаборатория малакавий синовлари ва 7 та инспексия текшируви ўтказилди. “Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат муассасаси Марказий лабораториянинг мазкур йўналишдаги фаолиятини атрофлича ўрганиб, 2024-йил 31-январда Марказий лабораторияга провайдер сифатида тармоқ лабораториялари малакасини солиштирма тажриба ёрдамида текшириш бўйича ишларни “Мувофиқликни баҳолаш” халқаро стандарти бўйича амалга ошириш ҳуқуқини берди. Шунингдек, ISO 17025:2019 бўйича гувоҳнома олиш учун ҳужжатлар “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМга топширилиб, айни вақтда ISO 17043:2024 бўйича эса гувоҳнома олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда. 2024-йил 5-декабр куни “Ўзбек геология қидирув” АЖ Марказий лабораториясида сув объектларини таҳлил қилиш муаммоларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда соҳанинг сув таҳлилини ўтказувчи барча лабораториялари: Марказий лаборатория, Аналитик лаборатория мажмуаси, “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Минерал ресурслар институти, Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти, Олмалиқ кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти, Тошкент марказий геология қидирув экспедицияси лабораторияси, “Навоийуран” давлат корхонаси ва бошқалар иштирок этди. Семинар иштирокчилари томонидан соҳадаги гидрокимё лабораторияларидаги муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва манфаатдор ташкилотларга юборилди. Лабораториялар малакасини текширишнинг энг самарали усулларидан бири лабораториялараро қиёсий синовлар ҳисобланади. Марказий лаборатория МДҲ давлатларида ўтказиладиган қиёсий синовларда фаол иштирок этади.  Айниқса, охирги вақтларда Марказий лаборатория Россия федерациясининг “Минстандарт” МЧЖ нинг PFO-5-2024 “Рудалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари”; GSO-3-2024 “Таркибида олтин ва кумуш бор рудалар”; PFO-3-2024 “Рудалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари” дастурлари бўйича учта қиёсий синовларда иштирок этди. Учта ҳолатда ҳам Марказий лаборатория ўзининг юқори малакасини кўрсатди ва рейтингда фахрли 2 ўринни эгаллади. Айтиш керакки, 2024-йил қиёсий синовлар натижаларига кўра Марказий лаборатория таҳлиллар сифати бўйича МДҲ нинг 149 лабораторияси орасида 2-ўрин эгаллади. Ўтган давр мобайнида лаборатория фаолияти бўйича бир қатор жўрналларда мақолалар чоп этилди.

944

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да жамият томонидан ёшлар йўналишида амалга оширилган ишлар
2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Ўзбек геология қидирув акциядорлик жамияти томонидан ёшлар йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот — “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшлар қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш, спортга жалб этиш каби йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда акциядорлик жамиятида 4000 дан ортиқ ҳодимлар фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 1300 дан зиёд қисмини ёшлар ташкил қилади. Соҳада ёшларни билим, малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўрта махсус маълумотга эга бўлган 77 нафар ёшлар жамият ҳисобидан олий таълим муассаларида таҳсил олишмоқда. Ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш ишлари борасида 2024 йилда ҳам бир қатор ишлар қилинди. “Ўзбек геология қидирув” АЖ тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маънавий ва жисмоний камолотига ёрдам бериш, ёш авлоднинг жисмоний бақувват ва маънавий рухда тарбиялаш, спорт турлари билан шуғулланишларини кенг йўлга қўйиш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан “Ўзбек геология қидирув” АЖ барча тизим ости корхона ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги “Ўзбек геология қидирув” АЖ ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси кубоги спорт мусобоқалари ташкил этилиб, 400 га яқин ёшлар қамраб олинди. Хотин-қизларни спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида спорт тўгаракларига йўлланма олиб берилди. Шу билан бирга Касаба уюшмаси ташкилоти ташаббуси билан соҳада фаолият олиб бораётган ёшларнинг билими, истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ўзларининг ихтисосликларини чуқур ўрганиш, шу орқали ўз устида ишлашни ташкил қилиш, касб маҳоратини юксалтириш, илғор технологияларни амалиётда қўллаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва соҳада хизмат кўрсатаётган ёш мутахассисларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси кўрик танлови ташкил этилди. Танлов икки йўналишда “Йилнинг энг фаол ёш муҳандис техник ходими” ва “Йилнинг энг фаол ёш геологи” йўналишларида ташкил қилиниб, жами 300 дан зиёд ёшлар қамраб олинди. 2024 йилда акциядорлик жамияти томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни саломатлигини тиклаш, хонадонини таъмирлаш ва бошқа мақсадларда жами 2 млрд (1 983 687 638) сўм миқдорда моддий ёрдам асосида қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари соҳада фаолият олиб бораётган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш уларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида акциядорлик жамияти ва таркибий бўлинмаларида раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилди. Ушбу учрашувларда ёшлар ўзини қизиқтирган мавзулардаги саволларга раҳбарлардан керакли жавобларни олишди. Бу каби мулоқотлар йил давомида узлуксиз ташкил этиб келинади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамият томонидан фаол ва тиришқоқ ёшлар доим рағбатлантирилиб юқори лавозимларга кўтарилиб келинмоқда. Зеро, ҳар бир ходим ўзининг эътибор марказида эканлигини ҳис қилса, фаолият юритаётган корхонасига, жамоасига кўпроқ наф келтиради, ўз вазифасини чин дилдан бажаради. Акциядорлик жамияти таркибий бўлинмаларида ҳар ойда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб келмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш каби масалалар ташкилотнинг биринчи галдаги вазифасидир.   “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ёшлар етакчиси - АЧИЛОВ Акбар

744

Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
— Ассалому алайкум! — “Ўзбек геология қидирув” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан 2024 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот. Акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланган. Ушбу дастурга мувофиқ 17 тадбир белгилаб олиниб 75 фоизи белгиланган вақтларда 20 фоизи маълум сабабларга кўра муддатидан кечиктириб бажарилди.          Жамиятнинг бошқарув аппаратида 30 дан ортиқ бошқарма ва бўлимларда ҳамда мустақил бўлмаган 7 та ҳудудий таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари амалга оширилди.          Жамиятда 20 дан ортиқ коррупцияга қарши ва тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлар бўлиб, барча ходим ва раҳбар ушбу ҳужжатлар доирасида иш юритадилар.          Ташкилотларнинг коррупцияга қарши самарадорлик рейтинги E-antikor.uz платформаси орқали Коррупцияга қарши менежмент тизимида олиб борилган ишлар бўйича баҳолаш жорий этилиши сабаб 2024 йил 19 февралдаги 17-сон буйруқ билан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти” янги таҳрирда тасдиқланди.             e-antikor.uz платформаси орқали акциядорлик жамиятининг функциялар доирасида маълумотлар тўлдирилди. Натижада 30 та функциялар хавф-хатарлар баҳоланиш жараёнида 7 та «Юқори», 9 та «Ўрта» ва 14 та «Паст» даражада қайд этилди. 2024 йил 17 май куни мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. Жорий йилнинг 25 декабрь кунига дастурда белгиланган тадбирлар мезонлар доирасида бажарилди. Ҳамда бу мезонлар хавф-хатарларнинг Юқоридан-ўртага, ўртадан-паст даражага тушишига асос бўлиши мумкин. Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш борасида 3940 нафар ходим томонидан декларациялар тўлдирилди. Жумладан, Марказий аппаратда 142 нафар, «Қизилқум» МГҚEда 878 нафар, Марказий лабораторияда 82 нафар, «Самарқанд» МГҚEда 852 нафар, «Тошкент» МГҚEда 620 нафар, «Хисор» МГҚE 474 нафар «Регионал» МГТE 856 нақар ходимлар декларацияларни тўлдирди. Ҳозирги кунга келиб тўлдирилган декларацияларда юзасидан 42 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиши мумкинлиги аниқланган.          Кон-геология вазирлиги томонидан 2024 йил 12 сентябрда 36-3403-сонли хат асосида тақдим этилган маълумотлар асосида Жамиятнинг 16 нафар ходимлари (шундан 3 нафари «Регионалгеология» ДМ ходими) 17 та тадбиркорлик субъектларида раҳбар ёки ўз улушига эга эканлиги натижасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи вазият юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан 16 нафар ходимларга бир ойлик муддатда юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди ҳам 11 та ҳолат бартараф этилиб қолган қисми бартараф этиш жараёнида. Жорий йил акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида харидлар соҳасида жами 1854 та шартномалар расмийлаштирилган. Шулардан: - электрон дўкон орқали – 1155; - коорпорацион биржа орқали – 382; - аукцион орқали – 255; - спот орқали – 9; - танлов орқали – 39; - тўғридан-тўғри – 14. Барча тузилган шартномаларга коррупцияга қарши бандлар киритилган. Коррупцияга қарши бандларни киритишни рад этиш ҳолатлари мавжуд эмас. Контрагентларни текшириш борасида акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори талаблари асосида шартнома имзоланган 14 та ёнилғи маҳсулотлари бўйича жами 86 308 727 600 сўмлик, 39 та энг яхши танлов орқали 62 953 632 596,12 сўмлик тузилган шартнома юзасидан 31 та контрагентларни текшириш ўтказилиб коррупциявий ҳолатлар (манфаатлар тўқнашуви) аниқланмади. Тўғридан тўғри етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ҳамда энг яхши танлов бўйича шартномаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча бандлари киритилиши йўлга қўйилган. Ҳисобот даврида 57 та иш ўрнига жами 161 нафар номзод танловдан ўтказилди. Шундан 57 нафари ишга қабул қилиниб, номзодлар компекс текширувдан ўтказилди. Шунингдек, акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” ининг 9-бандига мувофиқ Акциядорлик жамиятининг бошқарма, бўлим ҳамда таркибий бўлинмаларда ўқитиш режаси ишлаб чиқилган. 2024 йилнинг давомида 22 та ўқув семинарлари, 21 та ҳуқуқий тарғибот, профилактик тадбирлар ўтказилди. Ҳамда тадбирлар доирасида 1120 раҳбар ва ходимлар қамраб олинди. Ҳисобот даврида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали таркибий бўлинмалар кесимида 2 та бир турдаги, яъни Таркибий бўлинмалар ходим ва ишчиларидан қора ва рангли металл парчаларини йиғишга ёки ўрнига пул йиғиш ҳолати бўйича аноним хабар келиб тушган. Хабарлар бўйича Акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ томонидан ҳолатлар мингдан ортиқ ишчи-ходим аъзо бўлган телеграм каналида аноним сўровнома ўтказилди. Хабарнинг анонимлиги ва тегишли далил, ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ишчи гуруҳ томонидан таркибий бўлинмаларнинг раҳбарига қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаларини топшириш бўйича қатъий топшириқлар берилди, ходимлардан бу бўйича мажбурлов ва пул йиғишга йўл қўймаслик бўйича тушунтирилди. Таркибий бўлинмалар раҳбарларига огоҳлантиришлар берилиб Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан йиллик дастур доирасида таркибий бўлинмаларга уюштирилган хизмат сафарлари давомида ишчи-ходимлар иштирокида такрорий аноним сўровномалар олиш орқали мониторингни олиб бориш, мониторинг натижаларига кўра таркибий бўлинмалар раҳбарларига жиддий чоралар кўрилиши белгилаб олинди. Мониторинг ва назорат тадбирлари доирасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ январь-февраль ойларида Акциядорлик жамиятининг барча таркибий бўлинмаларини коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш юзасидан аудитдан ўтказилиб, айрим буйруқларни Коррупцияга қарши ички назорат бўлими билан келишмаслик, ишга қабул қилинган ходимларни Акциядорлик жамияти ички меъёрий ҳужжатлари билан тўлиқ таништирилмаганлиги, Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси, Мониторинг бўлими, Моддий техник-таъминот бўлими, Харидлар бошқармаси, Маркетинг бўлими, Харидлар бўлими ва Инновацион технологияларни жорий этиш ва минерал хом ашё базасини ривожлантириш бўлимларнинг йиллик иш режаси ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб биринчи чорак якунига қадар якунлаш белгилаб йиллик иш режалари ишлаб чиқилди. Ушбу дастурга мувофиқ рағбатлантириш ва мукофотлар мониторинги ўтказилиб, асоссиз рағбатлантириш ва мукофот пуллари тўланмаган. Ҳар чорак якунида Ёқилғи мойлаш махсулотлари, тўловлар, раҳбатлантиришлар, ишга қабул жараёнлари, Харидлар соҳалари мониторинг тадбирлари ўтказилиб, аниқланган номувофиқликлар бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан: -ишга қабул қилиш жараёнларида тартибда кўзда тутилмаган таклиф хати билан ишга қабул қилишга чек қўйиш; - харид жараёнларида шартномаларни келишиш тартибига риоя қилиниши; -тасдиқланган ҳужжат ва ички меъёрий ҳужжатларнинг тасдиқланиш саналаридаги номувофиқликларини бартараф этиш. Шу билан бирга аниқланган қоидабузарликлар бўйича  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 12.12.2023-yildagi 17/53-сонли қарори билан аниқланган камчиликлар юзасидан Акциядорлик жамиятининг 18.01.2024-yil 3-сонли буйруғи билан хизмат текшируви ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган 3 нафар Акциядорлик жамияти ходимларига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи интизомий жазоси қўлланилди. - Акциядорлик жамияти юристи Ғ.Чупоновнинг даъво ариза киритиш учун асос бўлган маълумотлар нотўғри берилганлиги сабабли 18,8 млн. сўм ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан билдиргиси ҳамда Акциядорлик жамиятининг 06.02.2024-yildagi 14-сонли буйруғи асосида хизмат текшируви ўтказилиб 1 нафар хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган. - Акциядорлик жамиятининг Хисор МГҚE ҳайдовчиси Ф. Норовнинг Кон-геология вазирлиги “ишонч телефони” орқали йўллаган мурожаати юзасидан 15.03.2024-йилдаги 31-сонли буйруғи асосида хизмат текшируви ўтказилиб 6 нафар хато ва камчиликларга йўл ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида ҳамда ҳайфсан интизомий жазолари қўлланилган.

778

2023 йил якунлари, эришилган натижалар ҳамда 2024 йилда режалаштирилган лойиҳалар бўйича Матбуот анжумани бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбек геология қидирув” АЖда 2023 йил якунлари, эришилган натижалар ҳамда 2024 йилда режалаштирилган лойиҳалар бўйича Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар иштирок этдилар. Матбуот анжуманида “Ўзбек геология қидирув” АЖ асосий вазифалари хусусида маълумот берилди. Хусусан жамият ер қаърини геологик ўрганиш хусусан рангли қимматбаҳо металлар ва бошқа фойдали қазилма майдонларда геологик-қидирув ишларини ташкил этиш, рангли ва қимматбаҳо металларнинг истиқболли майдонларини топиш учун илмий-тематик ишлар, башоратли ресурслар ва мавжуд майдонларнинг майда, ўрта ва йирик масштабли геологик хариталарини яратиш асосида республика минерал-хом ашё базасини кенгайтиришдан иборат. 2023 йилда акциядорлик жамияти геология-қидирув ишларини олиб бориш фойдали қазилма конларни излаш, баҳолаш ва лаборатория таҳлил жараёнларини, топографик, геологик тасвирлаш ҳамда хариталаш ишларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат бюджети ва махсус маблағлар ҳисобидан 48 та лойиҳа асосида 1430 км2 майдонда геологик-қидирув ишларини амалга ошириб, бу лойиҳалар асосида олтин, мис, қурғошин ва рух, вольфрам, ноёб металл ва камёб ер элементлар, норуда фойдали қазилмаларга геологик қидирув ишларини ҳамда лаборатория тадқиқот ишларини бажарди. Йил якунида 10 та лойиҳа тугатилиб, аниқланган захира ва башорат ресурслари Давлат захиралари комиссиясига топширилди. Геологик қидирув ишларининг асосий қисмини бурғилаш жараёни ташкил қилиб ўтган йилда жами 640 974 п.м. бурғилаш ишлари олиб борилди. Жумладан шнекли бурғилаш 61 887 п.м., хаво зарбали бурғилаш 86 915 п.м., харитали бурғилаш 71 074 п.м., колонкали бурғилаш 421 071 п.м. ҳамда ер ости тоғ-кон ишлари 4 334 п.м., ва ер усти тоғ-кон ишлари 243 534 м3 га ни ташкил қилди. Ўтган давр мобайнида замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1000 - 1 200 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари бажарилишига эришилди. Бу эса албатта, фойдали қазилма ресурслари ва минерал хом ашё базасини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга. Амалга оширилган геологик қидирув ишлари республикамизнинг Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах  ва Тошкент вилоятлари ҳудудига тўғри келади. Геологик қидирув ишлари натижасида нафақат давлат захираларини ривожлантириш балким Навоий ва Олмалиқ КМКларининг хомашё базаси оширилади. Геологик қидирув ишлари натижасида олинган намуналарни акциядорлик жамияти таркибидаги лабораторияларда таҳлил қилиниб якуний хулоса олинади. 2023 йилда Марказий лаборатория намуналарни сифатли лаборатория тадқиқот ишларини ташкил қилиш бўйича қатор мувффақиятга эришди. “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятининг операцион самарадорликни ошириш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мувофиқ Марказий лаборатория Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида ўтказиладиган қиёсий синовларда фаол қатнашиб келмоқда. 2023 йилда Россия федерациясидаги «Минстандарт» МЧЖнинг ПК №РМО-2-2023 “Полиметалл рудалар” ва РО-1-2023 “Платинатаркибли рудалар” дастурлари бўйича иккита қиёсий синовларда иштирок этиб, иккала ҳолатларда ҳам лаборатория ўзининг юқори малакасини кўрсатди ва рейтингда фахрли ўринлардан жой эгаллади. Шунингдек, Марказий лабораторияда ишлаб чиқилган “Агилент 4200 МР-АЭС микротўлқин плазмалик атом-эмиссион спектрометридан фойдаланган ҳолда тоғ жинсларида ренийнинг массавий улушини аниқлаш” услуби МДҲ давлатлари ўртасида тан олинди ҳамда Н. Федоровский номидаги Бутунроссия минерал хомашё илмий-тадқиқот институтининг Аналитик усуллар бўйича илмий кенгаши томонидан услубни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича геология қидирув ишлари бажарилганда қўллаш мумкин бўлган услублар қаторига киритилди. Бу 40 йил ичида Ўзбекистондан геология қидирув ишлари бажарилганда қўллаш мумкин бўлган услублар китобига киритилган биринчи метод ҳисобланади. Шу билан бир қаторда 2024 йилнинг биричи чорагида Марказий лабораториянинг аналитик тадқиқотлар ва лабораториялараро таққослаш соҳасидаги катта тажрибасини инобатга олган ҳолда Техник қўмита ўз қарори билан “Ўзбек геология қидирув” АЖ Марказий лабораториясига табиий объектларни: сув ва қаттиқ жисмларни таҳлил қилиш соҳасида тадқиқотлар олиб борадиган лабораторияларнинг малакасини текшириш (ППК) провайдери сифатида ваколат берди. Жамият ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаб чиқаришнинг бехатар шароитларини яратиш мақсадида, ёнғин хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги, санитария ва экология нормалари, геологик-қидирув ва ёрдамчи ишларни олиб бориш хавфсизлик қоидаларнинг талабларига риоя этилиши таъминланди. Олиб борилаётган геологик-қидирув ишларнинг табиий муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган ходимларга қулай меҳнат шоритларини яратиш мақсадида экспедицияларда қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясини тежаш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида акциядорлик жамияти томонидан 500 кВт дан зиёд қуёш фото электр станциялари ўрнатилиб фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда акциядорлик жамиятида фаолият олиб бораётган 3400 га яқин ходим белгиланган дастурлар асосида мунтазам малака ошириб келмоқдалар. Хусусан ўтган йил давомида 800 дан ортиқ ходим Геология тармоғи ходимлари малакасини ошириш институтида, 40 та ходим Тоғ-кон, гeология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспeкциясида, 25 та ходим “CERT academy International training company”да ва бошқа бир қатор ўқув курсларида касб малакаларини оширишди. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, 211 нафар ходим олий таълим муассасаларида ва 60 нафар ходим техникумда таҳсил олди. 2023 йилда акциядорлик жамиятида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Спорт –саломатлик гарови”, “Касаба уюшмаси кубоги”, “Балли қизлар” кўрик-танлови мусобақалари ўтказилди шунингдек, 400 дан ортиқ ходимлар соғломлаштириш марказларига жўнатилди. Шунингдек, Республика бўйлаб маҳаллий саёҳатларни ташкил қилиш мақсадида ходимлар иштирокида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг” шиори остида ички туризм тадбирлари ташкил этилди. Бунда 700 га яқин ходим юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳат қилишди. Акциядорлик жамияти коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш мақсадида 2023 йил якунида коррупцияга қарши бошқарув тизимининг халқаро ИСО 37001:2016 сертификатини қўлга киритди. Халқаро стандарт асосида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур бўлган барча чораларни амалга оширмоқда. Бошқарув раиси ўринбосари Ш.Сиражов 2024 йилда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури асосида геология қидирув ишларини янада ривожлантириш ва хорижий давлатларда ҳам геология қидирув ишларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, хусусан, бурғилаш ишлари ва технологиялари бўйича хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, геофизик тадқиқотларни ривожлантириш, моделлаштириш, ер ва ҳаво геофизикаси ишларини бажариш қувватларини модернизация қилиш ва кучайтириш, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнларига илғор тажриба ва услубларни жорий этиш кўзда тутилиш ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди. Матбуот анжумани якунида журналистлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.   “Ўзбек геология қидирув” Ахборот хизмати

1272

Фойдали ҳаволалар