- Асосий
- Жамият ҳақида
- Биз ҳақимизда
Биз ҳақимизда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарорига мувофиқ, 2021 йил август ойида геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” АЖ ташкил этилди.
Жамиятнинг асосий вазифалари:
- соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш орқали хизматлар таннархини камайтиришга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш;
- замонавий корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш орқали фаолиятнинг операцион самарадорлигини ошириш;
- замонавий рақамли технологияларни қўллаш ҳисобига соҳада бажариладиган ишларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва геология-қидирув ишларини нафақат республика ҳудудида, балки хорижий давлатларда, халқаро тендерлар ғолиби сифатида бажариш;
- ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш орқали республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлаш.
