"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Водний сой участкасида геологик қидирув ишлари изчил давом этмоқда
Ҳисор марказий геология қидирув экспедицияси Сурхондарё дала экспедициясининг Водний сой участкасида геологик-қидирув ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.Мазкур ишлар юртимиз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури лойиҳаси ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ билан тузилган қўшма ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад — Хондиза маъданли майдонидаги “Водний сой” участкасида полиметалл маъдан ресурслари ва захираларини оширишдан иборат. Хондиза полиметалл кони Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий қисмидаги Сурхонтоғ тоғларининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, географик жиҳатдан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманига тўғри келади.Бугунги кунда участкада ер ости тоғ лаҳм ўтиш ҳамда ер ости бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Ўтилган лаҳмлардан геологик намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилмоқда.Шунингдек, келгусида мавжуд захираларни янада кўпайтириш мақсадида ер ости лаҳм ўтиш ва бурғилаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

46

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулот ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда корхонада фавқулодда вазиятларда хавфсизлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида Қизилқум марказий геология қидирув экспедицияси инженер-техник ходимлари иштирокида ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди.Машғулот Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар ФВБ малакали мутахассислари ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор эвакуация, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди. Тадбир давомида иштирокчиларга хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва юзага келган вазиятларда тезкор ҳамда самарали ҳаракат қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

42

Европа Иттифоқи – Ўзбекистон СРМ лойиҳасини ишга тушириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
2026 йил 19-20 май кунлари Европа Иттифоқи – Ўзбекистон СРМ лойиҳасини ишга тушириш доирасида Тоғ - кон саноати ва геология вазирлиги, “Ўзбек геология қидирув” АЖ, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ, “Минерал ресурслар институти” ДМ ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ мутахассислари ҳамда ЭуроГеоСурвейс — Финляндия Геология хизмати (ГТК), Чехия Геология хизмати (ČГС), Франция Геология хизмати (БРГМ), Полша миллий геология тадқиқот институти (ПГИ-НРИ), Германия геология фанлари ва табиий ресурслар федерал институти (БГР) шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхона вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда муҳим хомашё материаллари (СРМ) бўйича фойдали қазилмаларни қидиришни қўллаб-қувватлаш учун геологик тадқиқотларни ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Учрашув давомида геология соҳасида амалга оширилаётган тадқиқотлар намойиш этилиб, келгусида қўшма тадқиқотларни олиб бориш ишлари муҳокама қилинди.

62

Фойдали ҳаволалар