- Асосий
- Матбуот маркази
- Пресс-конференциялар
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да жамият томонидан ёшлар йўналишида амалга оширилган ишлар
2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Ўзбек геология қидирув акциядорлик жамияти томонидан ёшлар йўналишида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот
— “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшлар қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини ривожлантириш, спортга жалб этиш каби йўналишларда бир қатор ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда акциядорлик жамиятида 4000 дан ортиқ ҳодимлар фаолият олиб бораётган бўлса, шундан 1300 дан зиёд қисмини ёшлар ташкил қилади. Соҳада ёшларни билим, малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўрта махсус маълумотга эга бўлган 77 нафар ёшлар жамият ҳисобидан олий таълим муассаларида таҳсил олишмоқда. Ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўланишини назорат қилиш, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш ишлари борасида 2024 йилда ҳам бир қатор ишлар қилинди.
“Ўзбек геология қидирув” АЖ тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, маънавий ва жисмоний камолотига ёрдам бериш, ёш авлоднинг жисмоний бақувват ва маънавий рухда тарбиялаш, спорт турлари билан шуғулланишларини кенг йўлга қўйиш, спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан “Ўзбек геология қидирув” АЖ барча тизим ости корхона ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остидаги “Ўзбек геология қидирув” АЖ ва бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси кубоги спорт мусобоқалари ташкил этилиб, 400 га яқин ёшлар қамраб олинди. Хотин-қизларни спорт турлари билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида спорт тўгаракларига йўлланма олиб берилди.
Шу билан бирга Касаба уюшмаси ташкилоти ташаббуси билан соҳада фаолият олиб бораётган ёшларнинг билими, истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ўзларининг ихтисосликларини чуқур ўрганиш, шу орқали ўз устида ишлашни ташкил қилиш, касб маҳоратини юксалтириш, илғор технологияларни амалиётда қўллаш ҳамда соғлом рақобат муҳитини яратиш ва соҳада хизмат кўрсатаётган ёш мутахассисларни ҳар томонлама моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси кўрик танлови ташкил этилди. Танлов икки йўналишда “Йилнинг энг фаол ёш муҳандис техник ходими” ва “Йилнинг энг фаол ёш геологи” йўналишларида ташкил қилиниб, жами 300 дан зиёд ёшлар қамраб олинди.
2024 йилда акциядорлик жамияти томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни саломатлигини тиклаш, хонадонини таъмирлаш ва бошқа мақсадларда жами 2 млрд (1 983 687 638) сўм миқдорда моддий ёрдам асосида қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.
Бундан ташқари соҳада фаолият олиб бораётган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш уларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида акциядорлик жамияти ва таркибий бўлинмаларида раҳбар ва ёшлар учрашувлари ташкил этилди. Ушбу учрашувларда ёшлар ўзини қизиқтирган мавзулардаги саволларга раҳбарлардан керакли жавобларни олишди. Бу каби мулоқотлар йил давомида узлуксиз ташкил этиб келинади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жамият томонидан фаол ва тиришқоқ ёшлар доим рағбатлантирилиб юқори лавозимларга кўтарилиб келинмоқда. Зеро, ҳар бир ходим ўзининг эътибор марказида эканлигини ҳис қилса, фаолият юритаётган корхонасига, жамоасига кўпроқ наф келтиради, ўз вазифасини чин дилдан бажаради.
Акциядорлик жамияти таркибий бўлинмаларида ҳар ойда ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашиб келмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш каби масалалар ташкилотнинг биринчи галдаги вазифасидир.
“Ўзбек геология қидирув” АЖ
Ёшлар етакчиси - АЧИЛОВ Акбар
