"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. ОАВ биз ҳақимизда

ОАВ биз ҳақимизда

Геология – иқтисодиётимизнинг асосий пойдевори
Геология-қидирув ишлари натижасида минерал хомашёга бой мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари юқори бўлгани тарихдан маълум. Ўзбекистон ҳам ер ости табиий қазилмаларига бой давлат. Унинг заминида саноат ва инвестициялар ўсиши учун асос яратувчи олтин, уран, мис, камёб металлар ва бошқа стратегик захиралар мавжуд. Соҳанинг алоҳида аҳамиятини инобатга олган ҳолда 2021 йилда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ташкил этилиб, унинг зиммасига геология- қидирув ишларини модернизация қилиш ва ривожлантириш вазифаси юклатилди. Бугун барқарор тараққиёт, “яшил” энер­гетика ва стратегик хомашё турларига жаҳон ҳамжамиятининг қизиқиши ортиб бораётган бир пайтда геология-қидирув ишларининг аҳамияти миллий иқтисодиёт доирасидан чи­қиб, халқаро драйвер соҳага айланмоқда. Сўнгги йилларда юртимиз ҳар томонлама ўсиб, ривожланмоқда. Албатта, бу ўзгариш­лар мамлакатимиздаги одилона сиёсат нати­жасидир. Бугун геология соҳаси ривожининг ҳам ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Гео­логия корхоналарини илғор халқаро тажриба асосида трансформация қилиш орқали уларда самарали бошқарув тизимини жорий этиш, фойдали қазилмаларнинг янги конларини очишга йўналтирилган ишлар таннархини пасайтириш, конларни ўзлаштириш учун тўғ­ридан тўғри хорижий инвестиция оқимини кўпайтириш мақсадида 2021 йилда “Марка­зий лаборатория” ва “Геобуртехника” ДУКла­ри, “Самарқандгеология”, “Сурхонгеология”, “Тошкентгеология”, “Қизилқумгеология” ва “Ҳисоргеология” АЖларни қўшиб юбориш орқали улар негизида “Ўзбек геология қиди­рув” АЖ ташкил этилган эди. Натижада Ўзбе­кистон ҳудудида геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатувчи замонавий корпоратив бошқарув тизимига эга ягона ташкилот пайдо бўлди. Бу трансформация жараёни нафақат бошқарувда, балки геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш­да ҳам туб бурилиш ясади. Ўтган давр мо­байнида корхона соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва ин­новацион технологияларни жорий этиш ҳамда соҳани модернизациялаш ҳисобига геология- қидирув ишларини уч баробар оширди. Бу­гунги кунда АЖда 4,5 мингдан зиёд малакали мутахассис фаолият юритади. АЖ таркибида 4 та марказий геология-қидирув экспедиция­си ва Регионал марказий геология тасвирлаш экспедицияси, Марказий геология-геофизика экспедицияси, шунингдек, 5 та таҳлил лабора­торияси, 13 та дала экспедицияси мавжуд бў­либ, улар геология-қидирув ишларини жадал амалга оширмоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи, саноатнинг қон томири бўлган геология со­ҳасида янги давр бошланди. Соҳага энг ил­ғор технологиялар олиб кирилди. Натижада ер ости бойликлари захираси ва прогнозлари каррасига ўсди. Соҳага 3Д сейсморазвед­ка, аэрогеофизика, рақамли геология жорий этилди. Геология-қидирув кўзга кўринмас, аммо машаққатли меҳнат. Геологларнинг ҳар бир топилмаси янги завод, янги иш ўрнидир. Ўзбекистонда, айниқса, саноат учун муҳим бўлган вольфрам, молибден, магний, литий, германий, графит ва титан каби 30 дан ортиқ технологик минерал мавжуд. Бу каби фойда­ли қазилмаларни излаб топиш ва ўзлаштириш кончилик, металлургия, энергетика, кимё ва қурилиш саноатининг барқарор ишлаши учун пойдевор бўлади. Афсуски, илгари бу сало­ҳият тўлиқ рўёбга чиқарилмаган, фойдали қазилмаларни излаш, техноген чиқиндиларни қайта ишлаш ва маҳсулотга айлантириш бо­расида етарлича инвестиция жалб этилмаган эди. Геология соҳаси янги босқичга олиб чи­қилиши натижасида бугун янги конлар очи­либ, саноат тармоқлари кенгаймоқда. “Ўзбек геология қидирув” АЖ ўтган тўрт йил мобайнида 13 минг квадрат километрдан зиёд ҳудудда геология-қидирув ишларини олиб борди. Бунинг натижасида 20 га яқин кон захиралари ҳисоблаб чиқилди ва давлат захиралари комиссиясида тасдиқланди. Ху­сусан, Авлиё, Кўрмитин, Ақба, Ҳаётбоши, Зимбилтов, Водий (олтин), Мискон (мис), Ўрикли, Нилю (кўмир), Сарикўл, Хўжадиқ (вольфрам), Хондиза, Майдонсой, Лашке­рек (полиметалл), Қўрғонтош, Тубегатан (калий), Шўроп (гипс), Вандон (қум-шағал) каби конлар шулар жумласидандир. Бу каби фойдали қазилмалар “яшил” энергетика, электромобиль ва юқори технологияли маҳ­сулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Сўнгги йилларда юқори қўшилган қий­матга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган йирик лойиҳалар бўйича ишлар кўпаймоқда. Энг муҳим вазифалардан бири замонавий технологиялар асосида қиммат­баҳо хомашёни рудадан ажратиб олиш, уни тозалаш ва юқори сифатли маҳсулотга ай­лантиришдир. Бу борада “Ўзбек геология қидирув” АЖ муҳим роль ўйнамоқда. Жа­мият фойдали қазилмаларни аниқлаш, улар­ни саноатга йўналтириш бўйича салмоқли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Геологик изланишлар ўрта ва узоқ муддатли дастур­лар асосида юритилади ҳамда ҳар йили ян­гиланиб борилади. Бугунги кунда энг фаол геология-қидирув ишлари Навоий, Самар­қанд, Тошкент ва бошқа вилоятларнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида кенг кўламда давом этмоқда. Фойдали қазилмалар захираларини ошириш акциядорлик жамият олдида турган асосий вазифалардан. Соҳага илғор ускуналар, инновацион тех­нологиялар жорий этилди. Бу эса, ўз навбати­да, иш сифати ва суръатини сезиларли дара­жада оширди. Бугунги кунда “Ўзбек геология қидирув” АЖ чуқурлиги 2 километргача бўл­ган, фойдали қазилмалар учун мўлжалланган кўп йўналишли бурғилаш ускуналарининг энг йирик паркига эга. АЖ “DBC Makina” компаниясининг жаҳон стандартларига мос замонавий гидравликлаштирилган “ESD-9”, “S-15 21” вa “SONMAK” компаниясининг “RX-4” маркали элликдан ортиқ бурғилаш ускунасини сотиб олди ва иш жараёнига татбиқ қилди. Бунинг натижасида бурғилаш парки 56 фоиз янгиланиб, бурғилаш ускуна­лари 151 тага етди, ёрдамчи махсус техника воситалари сони 400 дан ошди. Ҳозир илгари ўрганилмаган майдонлар тўлиқ қамраб олинмоқда. Йил сайин фой­дали қазилмалар рўйхати кенгаймоқда, за­монавий, жумладан, аэрогеофизика усули қўлланилмоқда. Бу усул ҳаводан туриб, ер қатламининг геофизик хусусиятларини тез ва аниқ ўрганиш имконини беради. Илгари конларни аниқлаш учун ўн йиллар керак эди, ҳозир эса бу иш бир неча йил ичида ба­жарилмоқда. 2025 йилда “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан 100 дан ортиқ лойиҳа доирасида геология-қидирув ишлари режалаштирилган. Ҳозир минерал хомашё базасини ривожлан­тириш ва қайта тиклаш давлат дастури дои­расида олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам каби рудали фойдали қазилмалар ҳамда қурилиш материаллари ва кимё са­ноатида қўлланадиган ресурслар бўйича ҳам ишлар бажарилмоқда. Акциядорлик жамияти геологик бурғилаш қудуқларида қўллани­ладиган ювувчи суюқликларни тайёрлашда замонавий кимёвий реагентлардан фойдалан­моқда. Бу эса, ўз навбатида, бурғилаш қувур­лари, насос механизмлари, олмосли асбоблар узоқ муддат хизмат қилишига ва керн наму­наларини сифатли олишга хизмат қилмоқда. Замонавий кимёвий реагентлар иш унумдор­лигини ошириш билан бирга атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтиради. Модернизациялаш доирасида рақамли тех­нологиялар асосида иш жараёнларини опти­маллаштириш, маълумотлар базасини марказ­лаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқ геологик ахборотларни тайёрлашга йўналти­рилган ишлар кўлами кенгайди. 2023 йилдан бошлаб геологик, геофизик ва геокимёвий маълумотларни ягона электрон кўринишга ўтказиш, уларни марказлашган базада сақлаш ва тезкор фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Geobank вa Geobank Mobile тизи­ми жорий этилди. Geobankда сақланаётган маълумотлар JORC вa CRIRSCO халқаро ко­декслари талабларига жавоб беради. Бу эса халқаро инвесторлар учун ҳисоботлар тайёр­лаш, геологик изланишларда сифат кафола­тини ошириш ҳамда қидирув ва қазиб олиш жараёнларини халқаро амалиётга мувофиқ ташкил этиш имкониятини беради. Бугун акциядорлик жамияти томонидан замонавий бурғилаш ускуналари орқали оли­наётган керн намуналари 100 фоизга етиб, таҳлиллар аниқлигини оширмоқда. Шунинг­дек, жамият таркибидаги лабораторияларда намуналарни сифатли таҳлил қилиш ва унинг таркибидаги элементларни аниқ кўрсатиб бериш учун 150 дан зиёд замонавий жиҳоз асосида таҳлиллар амалга оширилмоқда. Қолаверса, кимёвий элементлар сони ҳам ошиб, 70 га яқин элементга таҳлил жараён­лари ўтказилмоқда. Бу эса ер қаъридаги ноёб элементлар ва камёб металлар бўйича аниқ, сифатли маълумотлар олишга хизмат қилади. Замонавий геология-қидирув ишларини рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ҳар бир босқичига рақамлаштириш ва ав­томатлаштириш жорий этилмоқда. Жамият ҳам ушбу йўналишда илғор тажрибаларни ўз фаолиятига татбиқ этмоқда. Аввало, рақамли технологиялар иш жараёнларини реал вақт режимида назорат қилиш имконини беряпти. Яъни экспедицияларнинг бурғилаш ишлари, ишчи кучидан фойдаланиш, техник ресурс­лар сарфи, ҳатто йўқотишлар ёки ортиқча харажатлар онлайн тарзда кўрилмоқда. Бу жараёнлар фото ва видеолавҳалар билан ҳуж­жатлаштирилиб, тезкор қарор қабул қилиш имконини яратмоқда. Бундан ташқари, рақамли технологиялар халқаро майдонда ҳам рақобатбардошликни таъминлайди. Чунки бугунги кунда тендер ва йирик халқаро шартномаларда иш жараёнла­рини рақамли кузатиш, ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиш, аниқ ва онлайн маълумотлар бериш энг муҳим талаблардан бирига айланди. Шу тариқа “Ўзбек геология қидирув” АЖ нафақат техник модернизация, балки рақамлаштириш жараёнлари орқали ҳам фаолиятини янги босқичга олиб чиқмоқ­да. Бу эса соҳа самарадорлигини ошириш би­лан бирга инсон меҳнатини енгиллаштириш, хавфсизликни таъминлаш ва геология-қиди­рув ишларини халқаро стандартларга мос ра­вишда амалга оширишга йўл очмоқда. Ўзбекистон геология соҳасини ривожлан­тириш концепциясида 2030 йилгача қатор устувор вазифалар белгиланган бўлиб, унда республика ҳудудини комплекс геологик ўр­ганиш ва минерал ресурслар потенциалини баҳолаш, янги минерал хомашё базаларини шакллантириш ва мавжуд конлар захирала­рини ошириш, камёб ва стратегик аҳамиятга эга элементлар (литий, ниобий, тантал, ко­бальт, скандий, рений ва бошқалар) бўйича изланишларни кенгайтириш, аниқ ва ишонч­ли прогноз карталарини тайёрлаш орқали истиқболли майдонларни белгилаб олиш, хорижий университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўзда тутилган. 2030 йилга қадар кам ўрганилган ҳудуд­ларда янги истиқболли майдонларни аниқ­лаш ва геология-қидирув ишларини олиб бориш натижасида республикадаги фойдали қазилмалар захиралари сезиларли даражада кўпайиши кутилмоқда. Хусусан, 3000 погонометрдан ортиқ бур­ғилаш ишлари, 3200 погонометр ер ости тоғ-кон ишлари, 1670 куб метр тоғ-кон усти ишлари бажарилиши режалаштирилган. На­тижада олтин захираси 969 тонна, мис 676 тонна, кумуш 510 тонна, қўрғошин ва рух захиралари эса икки бараварга яқин ошиши прогноз қилинмоқда. Бугун “Ўзбек геология қидирув” АЖ хо­рижий давлатларда ҳам халқаро тендерларда иштирок этиб, рақобатбардош хизмат кўрса­тиш имкониятига эга бўлмоқда. Бу эса мил­лий геология соҳасини ташқи бозорга олиб чиқиш ва мамлакат иқтисодиётини юксалти­ришда муҳим омил бўлади. Акциядорлик жамияти ёш бўлишига қа­рамай, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бир неча хорижий ҳамкорлик лойи­ҳаларини бошлаб юборди. Жумладан, Афғо­нистон ҳамда Мўғулистон билан музокаралар олиб бориб, ҳар иккала томонга ҳам манфаат­ли бўлган йўналишлар бўйича фаолият бош­ланди. Кейинги режалар хорижий ҳамкорлик лойиҳалари сонини янада кўпайтириш ва фао­лият турини кенгайтиришдан иборат. Ўтган даврда АЖ иқтисодий фаолияти­нинг барқарорлиги ва самарадорлигини оши­риш борасида қатор трансформация жараён­лари амалга оширилди. Хусусан, 2023 йилда жамият таркибидаги дала экспедициялари бирлаштирилиб, негизида марказий экспе­дициялар ташкил этилди. Бундан ташқари, Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги “Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳу­зуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳа­сини назорат қилиш инспекцияси фаолияти­ни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек геология қидирув” АЖ унга “Регионалгеология” ДМни қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилди. Бу борадаги ислоҳотлар ўз натижасини бериб, 2024 йил якунлари бўйича ўртача ишлаб чиқариш са­марадорлиги 2021 йилдагига нисбатан 75 фоиз, ходимлар сони 26 фоиз, ўртача ойлик иш ҳақи 85 фоиз ўсди. Акциядорлик жамияти молиявий имко­ниятларини янада кенгайтириш ҳамда ҳам­корлар ишончини мустаҳкамлаш, ташки­лотда ислоҳотларни янада жадаллаштириш учун халқаро кўрсаткичларни ҳам яхшилаб бормоқда. Хусусан, 2024 йил якунлари бў­йича халқаро “S&P Global Ratings” агентлиги томонидан “В” — “Барқарор” рейтинг дара­жаси берилди. Шунингдек, ISO 9001:2015 — Сифат менежменти сертификати ва Корруп­цияга қарши курашиш менежменти тизими бўйича — ISO 37001:2016 халқаро стандарт­лари олинди. Геология-қидирув ишлари самарадор­лигида соҳада фаолият юритаётган ходим­ларнинг ўрни жуда муҳим. Бу борада қатор университетлар билан ҳамкорликда тизим­ли ишлар қилинмоқда. Хусусан, геология факультетида таҳсил олаётган талабалар амалиётни ташкилот таркибидаги экспеди­цияларда ўтамоқда. Бу ўқув жараёнларида олинган билимларни амалиётда қўллаш ва ўз устида ишлашга имконият яратади. Шунингдек, жамиятда университетлардан саралаб олинган фаол ёшлар гуруҳи таш­кил этилган. Улар ўқишдан кейин меҳнат фаолиятига жалб этилмоқда. Талабалар иш ўрганиш билан бирга йирик лойиҳаларга би­риктирилган. Бу, албатта, ёшлар иқтидорини ошириш ва келажакда етук кадр сифатида жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишига замин яратади. Бир сўз билан айтганда, “Ўзбек геология қидирув” АЖ юртимиз заминида мавжуд та­биий бойликларни ўзлаштиришни янги бос­қичга олиб чиқиш ва соҳадаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш, минерал хомашё базасини ривожлантиришга қаратилган исло­ҳотларни амалга оширишда бор имкониятини ишга солмоқда. Шамсиддин АЛИМОВ, “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти бошқарув раиси

284

Журналистлар геология-қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
— Экспедиция жараёнлари қайси маблағлар ҳисобига йўлга қўйилади? — Техникалар етарлими, иш унумдорлиги қандай?   —Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида  геология-қидирув соҳаси бўйича қандай вазифалар қўйилди?   “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти томонидан Тошкент марказий геология-қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди. Геология-қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида ташкил этилган пресс-тур давомида мазкур саволларга жавоб олдик.   Маълумки, давлатимиз раҳбарининг тегишли  қарорига мувофиқ, 2021 йил август ойида геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ташкил этилган. Бугунги кунда жамият томонидан замонавий ва юқори самарали ускуналар, илғор техника ва инновацион технологиялар орқали ҳудудларда геология-қидирув ишлари жадал амалга оширилиб, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келинмоқда.   Айни дамда соҳада 3 минг 500 дан зиёд ходим фаолият олиб бормоқда.  Улар геолог, муҳандис, қурувчи, иқтисодчи ва бошқа соҳа мутахассисларидир.   Пресс-тур давомида журналистлар дастлаб геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатувчи техникалар,бурғулаш ускуналари билан таништирилди.   —  Геология соҳасида олиб бораётган ислоҳотларимизни, энг аввало техникаларни янгилаш ҳамда кўпайтиришдан бошладик, — дейди Тошкент марказий геология-қидирув экспедиция раҳбари Бектош Эшмирзаев.— Ҳозирги кунда жамиятда 78 дона замонавий юқори технологик ва 12 дона бошқа турдаги бурғулаш ускуналари, 41 дона махсус техника, 62 дона сув ташувчи махсус автотранспорт, 59 дона йўл қурилиш техникалари мавжуд. Ушбу техникалар далада иш олиб бораётган геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатади. Бундай техникалар албатта иш унумдорлиги ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажаришга хизмат қилади.     Акциядорлик жамияти таркибида республикамиз ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш учун 4 та экспедиция мавжуд. Хусусан, Қизилқум, Ҳисор, Самарқанд ва Тошкент марказий геология-қидирув экспедициялари ҳамда Марказий лаборатория, Марказий ишлаб чиқариш базаси ва Комплекс геологик геофизика партияси, шунингдек, “Геобурхизмат” участкалари мавжуд.   Бу ташкилотлар геология-қидирув соҳасидаги ишлар самарадорлигини ва натижадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.     Марказий лабораторияда асосан олиб келинган намуналарнинг таҳлил ишлари олиб борилади. Яъни, олиб келинган элементларнинг таркибида қанча олтин, кумуш, мис, рух, қўрғошин каби элементлар борлиги аниқланади.   —Геология, энг аввало излашдан бошланади, — дейди Тошкент марказий геология-қидирув экспедициясининг бош геологи Маҳмуд Жумақулов. — Кейин баҳолаш ва қидирув ишларига ўтамиз. Ўша жараёнда биз намуналар олиб, улар лабораторияга топширилади. Лабораторияда мавжуд металл ва элементларнинг миқдорини аниқлаймиз. Асосан олтин, кумуш, рангли металлар ва ноёб ер элементларини қидирамиз.   Тошкент марказий геология-қидирув экспедицияси иккита дала экспедициясидан иборат. Биринчиси, “Шарқий-Қурама” дала экспедицияси. Бугунги кунга қадар Қизил олма ва Чодак маъдан майдонларида нодир ва рангли металларни геологик излаш ва баҳолаш ишлари 13 та лойиҳа асосида олиб борилаяпти.  Булардан 6 та лойиҳа давлат бюджети ва 7 та лойиҳа махсус маблағлар ҳисобидан амалга оширилди. Иккинчиси, Олмалиқ дала экспедицияси бўлиб, унда жойлашган Қалмоққир кони ўзининг кўлами ва олинадиган фойдали қазилма бойликлари турфалиги туфайли дунёдаги барча геологик дарсликларга киритилган.     Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда геология соҳасида республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришда “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ўрни аҳамиятлидир.     “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келгусида республиканинг 60 минг квадрат километр майдонида геология-қидирув ишларини амалга ошириш вазифаси қўйилди.   Нигора Раҳмонова,   Аброр Содиқов(Видео) ЎзА

1271

Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясида пресс-тур
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ахборот хизмати томонидан пресс-тур ташкил этилиб, унда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Пресс-тур иштирокчилари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолияти, геология ва қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республика минерал хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишишди. Тошкент Марказий геология қидирув экспедисиясига ташкил этилган пресс тур давомида журналистларга дастлаб геологик хариталар чизиш, хариталарни рақамлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, транспорт техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолияти тўлиқ таништирилди. ОАВ вакиллари Тошкент Марказий геология қидирув фаолияти, экспедисиядаги асосий транспорт  техникалари билан танишиб, Унгурликон участкасидаги бурғулаш ишларини, керн сақлаш омборидаги технологик жараёнларнинг гувоҳи бўлишди. Шунингдек, экспедисиянинг “Шарқий Қурама дала экспедицияси” лабораторияси комплекси фаолияти ҳам ОАВ вакилларида катта таассурот қолдирди. Президентнинг жорий йил 28 февралдаги ПФ-27 фармонига асосан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга ошириш” га оид Давлат дастури доирасида Тошкент Марказий геология қидирув экспедисиясида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент МГҚE иккита дала экспедициясидан иборат бўлиб, биринчиси «Шарқий-Қурама» дала экспедициясидир. Ушбу экспедисия томонидан бугунги кунга қадар Қизил олма ва Чодак маъдан майдонларида нодир ва рангли металларни геологик излаш ва баҳолаш ишларини 13 та лойиҳа асосида олиб борилмоқда. Булардан 6та лойиҳа давлат бюджети ва 7та лойиҳа махсус ҳисобидан ажратилган маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Иккинчиси Олмалиқ дала экспедисиясиси бўлиб, унда жойлашган Қалмоққир кони ўзининг кўлами ва олинадиган фойдали қазилма бойликлари турфалиги туфайли (Менделеев системасининг 10-дан ортиқ рангли, нодир ва ноёб элементлари), дунёдаги барча геологик дарсликларга киритилган. Шунингдек, дунё миқёсидаги йирик конлар қаторидан ўрин олган. Президентнинг “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ бугунги кунда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунга кўра,  ОКМКнинг ишлаб чиқариш қуввати 4 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун ҳозирда 3-Мис бойитиш фабрикасининг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. - Ҳозирги керн(цилиндрсимон диаметри узунлигидан кичик бўлган тоғ жинси) сақлаш  омборида 22500 та керн яшиклари бўлиб, 135 000 погонометр  кернлар сақланаяпти, - дейди Олмалиқ дала экспедиция бош геологи Даврон Эрматов. - Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ҳозирда Олмалиқ дала экспедицияси рангли ва қимматбаҳо металларни излаш ва қидириш мақсадида, 2 та полиметал маъданларига, 6та мис маъданларига ва  5та нодир металларни излаш ва баҳолаш ишлари лойиҳалари устида иш олиб бормоқда. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан геология қидирув соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли соҳанинг моддий техник базаси тубдан янгиланди, янги махсус техникалар ва чет эл илғор технологияларига асосланган бурғилаш ускуналари олиб келинди ва натижада иш унумдорлиги бир неча баробарга ошди. Хусусан, бир ойда замонавий бурғилаш ускунаси орқали 1 000 p.metrdan юқори бурғилаш ишлари бажаришга эришилмоқда. Аввал олиб борилган геология қидирув ишларида 600 метр чуқурликгача ўрганилган бўлса, ҳозирда эса 1 200 метр чуқурликгача бурғилаш орқали геологик ўрганиш имкониятларини яратмоқда. Бу эса албатта, фойдали қазилмалар захира ва ресурсларининг минерал хом ашё базасини кенгайтиришда кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Соҳада амалга оширилаётган ишларга Олмалиқ ҳудудида очилган минерал хом ашё базасини ўсишига хизмат қилувчи йирик мис-порфирли Мискон конини яққол мисол қилиб келтирсак бўлади. Бундан ташқари, Қорабулоқ ва Ёшлик-2 конларининг чуқур горизонтларини ва қанотларини қўшимча қидириш ҳисобига мис-молибден, олтин захиралари оширилмоқда. Қўрғошин-рух минерал хом ашё базасини кенгайиши Кулчулак кони ва Марказий участкалари ҳисобидан, олтин захираларининг кенгайиши эса Қуйикенжасой, Жанубий-1 ва Тогап участкалари ҳисобига тўғри келади. Пресс-тур давомида журналистлар бугунги кунда геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан Тошкент Марказий геология қидирув экспедисияси мисолида батафсил танишишди. ОКМК Ахборот хизмати

1291

Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига ташкил этилган пресс-тур тафсилоти
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш ва геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида акциядорлик жамияти таркибидаги Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар иштирок этдилар.Маълумки, 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5083-сон Қарорига мувофиқ, 2021 йил август ойида геология қидирув ишларига хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ташкил этилган. Бугунги кунда жамият томонидан замонавий ва юқори самарали ускуналар, илғор техника ва инновацион технологиялар орқали ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириб, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Акциядорлик жамияти таркибида республикамиз ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш учун 4 та экспедиция мавжуд бўлиб, булар Қизилқум, Ҳисор, Самарқанд ва Тошкент Марказий геология қидирув экспедициялари ҳамда Марказий лаборатория, Маркзий ишлаб чиқариш базаси ва Комплекс геологик геофизика партияси, шунингдек, Геобурхизмат участкалари мавжуд бўлиб, бу ташкилотлар геология-қидирув соҳасидаги ишларни самарадорлигини ва натижадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ҳозирги кунда жамиятда 78 дона замонавий юқори -технологик ва 12 дона бошқа турдаги бурғулаш ускуналари, 41 дона махсус техника, 62 дона сув ташувчи махсус автотранспорт, 59 дона йўл қурилиш техникалари мавжуд бўлиб бу эса албатта иш унумдорлиги ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажаришга хизмат қилади. Маълумот учун бугунги кунда соҳада 3500 дан зиёд ходим фаолият олиб бормоқда. Жумладан, булар геологлар, муҳандислар, қурувчилар, иқтисодчилар ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат.Пресс-тур давомида акциядорлик жамият таркибидаги Тошкент Марказий геология қидирув экспедицияси фаолияти билан яқиндан танишилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 феврал санасидаги ПФ-27 фармонига асосан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга ошириш” га оид Давлат дастури доирасида Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент МГҚЭ иккита дала экспедициясидан иборат. Биринчиси “Шарқий-Қурама” дала экспедициясидир. Бугунги кунга қадар Қизил олма ва Чодак маъдан майдонларида нодир ва рангли металларни геологик излаш ва баҳолаш ишларини 13 та лойиҳа асосида олиб борилаяпти. Булардан 6 та лойиҳа давлат бюджети ва 7 та лойиҳа махсус ҳисобидан ажратилган маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Иккинчиси Олмалиқ дала экспедициясиси бўлиб, унда жойлашган Қалмоққир кони ўзининг кўлами ва олинадиган фойдали қазилма бойликлари турфалиги туфайли (Менделеев системасининг 10-дан ортиқ рангли, нодир ва ноёб элементлари), дунёдаги барча геологик дарсликларга киритилган. Шунингдек, дунё миқёсидаги йирик конлар қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ бугунги кунда “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунга кўра “Олмалиқ КМК”нинг ишлаб чиқариш қуввати 4 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун ҳозирда 3чи-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ҳозирда Олмалиқ дала экспедицияси рангли ва қимматбаҳо металларни излаш ва қидириш мақсадида, 2 та полиметал маъданларига, 6 та мис маъданларига ва 5 та олтинга излаш ва баҳолаш ишлари лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.Сўнги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан геология қидирув сохасига қаратилаётган эътибор туфайли соҳанинг моддий техник базаси тубдан янгиланди, янги махсус техникалар ва чет эл илғор технологияларига асосланган бурғилаш ускуналари олиб келинди ва натижада иш унумдорлиги бир неча баробарга ошди. Хусусан, бир ойда замонавий бурғилаш ускунаси орқали 1 000 п.метрдан юқори бурғилаш ишлари бажаришга эришилмоқда. Аввал олиб борилган геология қидирув ишларида 600 метр чуқурликгача ўрганилган бўлса, ҳозирда эса 1 200 метр чуқурликгача бурғилаш орқали геологик ўрганиш имкониятларини яратмоқда. Бу эса албатта, фойдали қазилмалар захира ва ресурсларининг минерал хом ашё базасини кенгайтиришда кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Соҳада амалга оширилаётган ишларга Олмалиқ худудида очилган минерал хом ашё базасини ўсишига хизмат қилувчи йирик мис-порфирли Мискон конини яққол мисол қилиб келтирсак бўлади. Бундан ташқари Қорабулоқ ва Ёшлик-2 конларининг чуқур горизонтларини ва қанотларини қўшимча қидириш ҳисобига мис-молибден, олтин захиралари оширилмоқда. Қўрғошин-рух минерал хом ашё базасини кенгайиши Кулчулак кони ва Марказий участкалари ҳисобидан, олтин захираларининг кенгайиши эса Қуйикенжасой, Жанубий-1 ва Тогап участкалари ҳисобига тўғри келади.Барчамизга маълумки бугунги кунда соҳада сифат ва самарадорликни ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, “Ўзбек геология қидирув” АЖ геологик маълумотларни қайта ишлаш яъни геологик маълумотларни кузатиб бориш, маълумотларни тўплаш, геологик ахборотни назорат қилиш ва бошқаришда самарадорликни оширадиган хавфсиз, замонавий ва тўлиқ мослаштирилган замонавий дастурлардан фойдаланиб келмоқда.Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда геология соҳаси тизимида республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришда “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ўрни аҳамиятлидир. 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисидаги 158-сон Фармонида белгиланган 48-мақсадда келгусида республиканинг60 минг квадрат километр майдонида геология қидирув ишларини амалга ошириш вазифаси қўйилди, бу албатта Акциядорлик жамияти олдидаги масъулиятини янада оширади.Бугунги пресс-турда давомида Акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.“Ўзбек геология қидирув” АЖАхборот хизмати.

1530

Ўзбекистон тоғларидаги бир тонна тупроқда қанча олтин бор?
Ўзбекистон ҳудудидаги тоғ-конларда олиб борилган геологик қидирувлар натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги аниқланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.  Таъкидланишича, «Ўзбек геология қидирув» компанияси таркибидаги 10 та экспедиция, битта марказий лаборатория ва марказий ишлаб чиқариш базасида бир қанча лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.  Хусусан, «Ҳисор» дала геология қидирув экспедицияси Ўзбекистон тоғ-кон ва Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудларда қаттиқ норуда фойдали қазилмаларини ва қора металларга комплекс геология қидирув ишларини олиб борилмоқда.  Қайд этилишича, экспедиция фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида «Ҳисор» дала геология қидирув экспедицияси бош геологи Маҳмадиёр Шодиқулов бошчилигида «Яхтон» участкаси фаолияти ўрганилган.  «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида 2019 йил геологик қазиш ишлари бошланган. Ҳозирда 10 дан зиёд махсус техникалар ёрдамида 40 дан ортиқ мутахассислар белгиланган режага мувофиқ ерости тоғ лаҳм ўтиш ишларини олиб бормоқда, — дейди Маҳмадиёр Шодиқулов.    «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида магматик тоғ жинслари билан боғлиқ минераллашган зоналарда олтин ва волфрам қидирув ишлари олиб борилмоқда.    Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланди. Ҳозирги кунда уларнинг давомийлиги ўрганилмоқда. Манбаа: https://daryo.uz/k/2022/11/27/ozbekiston-toglaridagi-bir-tonna-tuproqda-qancha-oltin-bor/

1231

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тонна тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Ўзбекистон ҳудудаги тоғ-конларда амалга оширилган геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги маълум бўлди. Шунингдек, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланди.  Ўзбекистон ҳудудаги тоғ-конларда амалга оширилган геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги аниқланди, деб хабар беради ЎзА. Қайд этилишича, «Ўзбек геология қидирув» АЖ томонидан ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, «Ҳисор» дала геология қидирув экспедицияси Ўзбекистон тоғ-кон ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудларда қаттиқ норуда фойдали қазилмаларини ва қора металларга комплекс геология қидирув ишларини олиб бориляпти.Маълумотларга кўра, «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида 2019 йил геологик қазиш ишлари бошланган. Ҳозирда 10 дан зиёд махсус техника ёрдамида 40 дан ортиқ малакали мутахассислар белгиланган режага мувофиқ ер ости тоғ лаҳм ўтиш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирги кунда «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида магматик тоғ жинслари билан боғлиқ минераллашган зоналарда олтин ва вольфрам қидирув ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1 тонна тупроқдан 1 граммдан 4,22 граммгача олтин, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланган.

1236

Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Ўзбекистон ҳудудаги тоғ-конларда амалга оширилган геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги аниқланди, деб хабар беради ЎзА. Қайд этилишича, «Ўзбек геология қидирув» АЖ томонидан ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, «Ҳисор» дала геология қидирув экспедицияси Ўзбекистон тоғ-кон ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудларда қаттиқ норуда фойдали қазилмаларини ва қора металларга комплекс геология қидирув ишларини олиб бориляпти. Маълумотларга кўра, «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида 2019 йил геологик қазиш ишлари бошланган. Ҳозирда 10 дан зиёд махсус техника ёрдамида 40 дан ортиқ малакали мутахассислар белгиланган режага мувофиқ ер ости тоғ лаҳм ўтиш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирги кунда «Яхтон» конининг чуқур горизонтларида магматик тоғ жинслари билан боғлиқ минераллашган зоналарда олтин ва вольфрам қидирув ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1 тонна тупроқдан 1 граммдан 4,22 граммгача олтин, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланган.Манбаа: https://bugun.uz/2022/11/26/ozbekiston-toglaridagi-1-tn-tuproqda-qancha-oltin-borligi-malum-qilindi/

1212

Геологик қидирув натижасида 1 тонна тупроқда 1 граммдан 4,22 граммгача олтин борлиги аниқланган
Сўнгги йилларда мамлакатимиз геология соҳасининг ҳам илмий, ҳам технологик жиҳатдан мустаҳкамланиши натижасида геология-қидирув ишлари кўлами кенгайди. Янги конлар очилди. “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти геология соҳаси тизимида ва республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ҳамда қайта тиклаш давлат дастурлари доирасида геология-қидирув ишларига хизмат кўрсатади.   Бугунги кунда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти таркибида 10 та экспедиция, битта марказий лаборатория ва марказий ишлаб чиқариш базаси мавжуд. Жамият томонидан ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириш, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда.  Хусусан, “Ҳисор” дала геология қидирув экспедицияси Ўзбекистон тоғ-кон ва Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларини ўз ичига олган ҳудудларда қаттиқ норуда фойдали қазилмаларини ва қора металларга комплекс геология қидирув ишларини олиб борилмоқда.  Қолаверса, чуқурлик бўйича йирик ва ўрта миқёсда хариталаш, майдонларни геологик муфассал ўрганиш, регионал кўламли башоратли изланишлар ва геологик тасвирлаш, махсус илдамловчи қидирув ишларини олиб бориш, белгиланган геологик топшириқларни бажарилишини таъминлаш каби бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган.  Экспедиция фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “Ҳисор” дала геология қидирув экспедицияси бош геологи Маҳмадиёр Шодиқулов бошчилигида “Яхтон” участкаси фаолияти ўрганилди.  – Экспедиция кўп йиллик фаолияти давомида бир неча ўнлаб ҳар хил турдаги маъданли ва номаъдан фойдали қазилма конларини топиб, республикамиз хом ашё базасини ривожлантиришда ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келмоқда, – дейди Маҳмадиёр Шодиқулов. – “Яхтон” конининг чуқур горизонтларида 2019 йил геологик қазиш ишлари бошланган. Ҳозирда 10 дан зиёд махсус техникалар ёрдамида 40 дан ортиқ малакали мутахассислар белгиланган режага мувофиқ ер ости тоғ лаҳм ўтиш ишларини олиб боришмоқда.   Ҳозирги кунда “Яхтон” конининг чуқур горизонтларида магматик тоғ жинслари билан боғлиқ минераллашган зоналарда олтин ва волфрам қидирув ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 1 тонна тупроқдан 1 граммдан 4,22 граммгача олтин, қалинлиги 11 метргача бўлган 20 дан ортиқ олтин маъдан таналари аниқланди. Ҳозирги кунда уларнинг давомийлиги ўрганилмоқда.   Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, экспедиция фойдали қазилма конларини излаш ва қидириб чамалаш услубиётини ҳамда геология қидирув ишларини олиб бориш техникаси ва технологиясини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш, белгиланган тартибда бурғилаш, кончилик, лабораторияга оид, топографик, геодезик, маркшейдерлик, хариталаш ҳамда фойдали қазилмаларни қазиб олиш каби ишлар билан шуғулланади.   Айни вақтда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти таркибидаги барча экспедициялар томонидан қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали маҳсулотларни ва конларни топиш мақсадида геологик қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.  Ш.Маматуропова, ЎзА

1212

Фойдали ҳаволалар