- Асосий
- Матбуот маркази
- Пресс-конференциялар
Ҳисобот даврида замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1200 - 1800 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари бажарилишига эришилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ахборот хизмати раҳбари Миршод Қўлдошев маълум қилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбек геология қидирув” АЖ ўтган даврда ер қаърини геологик ўрганиш хусусан рангли қимматбаҳо металлар ва бошқа фойдали қазилма майдонларида геологик-қидирув ишларини ташкил этиш, рангли ва қимматбаҳо металларнинг истиқболли майдонларини топиш учун илмий-тематик ишлар, башоратли ресурслар ва мавжуд майдонларнинг майда, ўрта ва йирик масштабли геологик хариталарини яратиш асосида республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш борасида қатор ишларни амалга оширди.
Хусусан, 2024 йилда акциядорлик жамияти геология-қидирув ишларини олиб бориш фойдали қазилма конларини излаш, баҳолаш ва лаборатория таҳлил жараёнларини, топографик, геологик тасвирлаш ҳамда хариталаш ишларини амалга оширди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат бюджети, шартнома асосида НКМК ва ОКМК маблағлари ҳисобидан 142 та лойиҳа асосида олтин, кумуш, мис, қурғошин ва рух, вольфрам, ноёб металл ва камёб ер элементлар, кўмир ва бошқа норуда фойдали қазилмаларга геологик қидирув ишларини ҳамда лаборатория тадқиқот ишларини бажарди. Йил якунида 20 та лойиҳа бўйича геология – қидирув ишлари тугатилиб, якуний геологик ҳисобот тузилди, аниқланган захира ва башорат ресурслари Давлат балансига қабул қилинди.
2024 йилда асосий фойдали қазилмалар бўйича бажарилган захира ва башорат ресурслари кўрсаткичлари 100% бажарилди.
Геология-қидирув ишларининг асосий қисмини бурғилаш жараёнлари ташкил қилади. 2024 йилда жами 746 918 п.м. бурғилаш ишлари олиб борилди. Жумладан шнекли бурғилаш 107 662 п.м., хаво зарбали бурғилаш 119 329 п.м., харитали бурғилаш 63 527 п.м., колонкали бурғилаш 456 399 п.м. ҳамда ер ости тоғ-кон ишлари 8 803 п.м. ва ер усти тоғ-кон ишлари 259 820 м3 ташкил қилди.
Ҳисобот даврида замонавий бурғилаш ускуналари орқали 1200 - 1800 метр чуқурликгача бурғилаш ишлари бажарилишига эришилди. Бу эса албатта, маъдан таналарининг чуқурликкача ўрганиш, фойдали қазилма ресурслари ва минерал хом ашё базасини кенгайтиришда катта аҳамиятга эга.
Геология-қидирув ишларини янги босқичга олиб чиқиш, соҳага дунёнинг замонавий техника ва теҳнологияларни жалб қилиш мақсадида аэрогеофизика ва дрон ускуналаридан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида иш турининг таннархи камайтирилди сарфланадиган вақт тежалди ва иш самарадорлиги бир неча баробарга оширилди.
Геология-қидирув ишлари натижасида олинган намуналарни акциядорлик жамияти таркибидаги намуна майдалаш цехларида қайта ишланиб таҳлил қилиш учун лабораторияларга юборилади. Лаборатроияларда замонавий ускуналар ёрдамида таҳлил ишлари амалга оширилиб хулосалар олинади.
Сўнги йилларда сифатни бошқариш масалалари нафақат республика корхоналари ва ташкилотлари, балки умуман давлатнинг иқтисодий манфаатлари диққат марказида бўлиб турибди. Иқтисодиётнинг барча соҳаларидаги ташкилотларда халқаро стандартларга мос сифатни бошқариш тизимини жорий этишга катта эътибор қаратилмоқда. Сифатни бошқаришнинг етакчи ғоялари ва замонавий усулларини миллий корхоналар томонидан амалга татбиқ этилиши муҳим аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда 2024 йил “Ўзбек геология қидирув” АЖ ISO 9001:2015 стандарти бўйича сертификатини қўлга киритди. Таъкидлаш керакки, жамият фаолиятининг барча босқичларида баҳолаш тизими жорий этилиб,
ISO 9001:2015 стандарти талабларига мувофиқ, компаниянинг ташқи ва ички контексти батафсил ўрганиб чиқилди ва компанияни янада ривожлантириш имкониятлари белгилаб олинди.
