- Асосий
- Жамият ҳақида
- Жамият касаба уюшмаси
Жамият касаба уюшмаси
“Ўзбек геология қидирув” АЖ БКУҚси қонунчиликда белгиланган тартибда ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ишлаб чиқариш сифат ва самарадорлигини ошириш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш, ишчи -ходимларнинг меҳнатга оид муносабатларда ҳуқуқлари, бурчлари имтиёзлари кафолатларини таъминлаш, меҳнаткашлар манфаатларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш деб билади ва шу мақсадида 2022-2024 йиллар учун жамоа шартномаси тузилди. Мазкур жамоа шартномасида ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолият, меҳнат шартномаси ва бандлик кафолатлари, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари, меҳнат интизоми, ижтимоий суғурта , ижтимоий имтиёз ва кафолатлар, аёллар ва ёшларга ажратилган қўшимча имтиёзлар акс этган ва касаба уюшма қўмитаси ушбу жамоа шартномаси шартларининг бажарилишини назорат қилишни ўзининг асосий бурчи ва вазифаси деб билади.
Касаба уюшма қўмита штатида уч нафар ходим ишлайди. Касаба уюшма қўмита раиси M.M.Iminov, раис ўринбосари I.A.Raximov, ҳисобчи D.B. Усмонова.
Ишчи-ходимларнинг тизимли дам олишларини таъминлаш мақсадида «Чотқол» сиҳатгоҳи билан шартнома имзоланган ва бир ойда 60 нафар ходим саломатлигини қайта тиклади.
Ишчи-ходимларнинг фарзандларини ёзги мавсумда дам олдириш мақсадида талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» , Китоб туманидаги “Истиқлол ғунчалари”, Ургут туманидаги «Чорчинор» болалар соғломлаштириш оромгоҳлари билан шартнома имзоланган ва ҳозирги кунда 1-навбатда 180 нафар болажон дам олмоқда. Мавсум охиригача 600 нафар болажонларнинг дам олиши режалаштирилган.
