- Асосий
- Матбуот маркази
- Пресс-конференциялар
2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” АЖ таркибидаги Марказий лаборатория томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот
Ассалому алайкум!
2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” АЖ таркибидаги Марказий лаборатория томонидан амалга оширилган ишлар хусусида маълумот.
2024 йилда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги корхоналари учун бир қатор таҳлилий тадқиқотлар ўтказди. Жумладан,
- ўлчовларнинг бир хиллиги тизимини яратиш, яъни турли лабораторияларда битта намунани таҳлил қилиш натижалари норматив ҳужжатларга мувофиқ руҳсат этилган оғишлар чегарасига тўғри келиши учун шароит яратиш каби усулларни ҳамда ўлчаш усулларини, тоғ жинслари ва рудалар таркибининг стандарт намуналарини, таҳлилий тадқиқотларни амалга оширилишини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Ушбу йўналишда 2024-йилда 11 та ўлчашни бажариш усули қайта аттестациядан ўтказилди. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги корхоналар буюртмалари асосида умумий оғирлиги қарийб 1,5 тонна бўлган тоғ жинслари ва руда ишлаб чиқарувчиларнинг
9 турдаги стандарт намуналари ишлаб чиқилди. Учта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қайта кўриб чиқилди ва янги таҳрирда тузилди.
2024-йилда соҳа ишлаб чиқариш корхоналари ва ташқи ташкилотлар учун Марказий лабораториянинг ихтисослаштирилган лабораториялари томонидан қуйида келтирилган ҳажмдаги таҳлилий тадқиқот ишлари амалга оширилди:
- минералогик тадқиқотлар - 1200 та намуна;
- олтинни синтилляция усулида аниқлаш - 63000 та намуна;
- олтин ва кумуш учун асиллик синовлари - 43 000 та намуна;
- олтинни “золотометрия” усулида ўлчаш - 40 000 та намуна;
- 120 000 та га яқин намуна спектрал усулда таҳлил қилинди;
- 20 000 та га яқин намуна кимёвий таҳлил қилинди;
- 43 000 та намуна масс-спектрал таҳлили ўтказилди.
Лаборатория ўтган давр мобайнида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги корхоналари буюртмалари учун тоғ жинслари ва рудалар ишлаб чиқарувчи стандарт намуналарини ишлаб чиқарди. Натижада 2024 йил 26 декабрь санасида O’z DSt ISO 17034:2021 халқаро стандарти бўйича стандарт намуналар ишлаб чиқариш ҳуқуқи учун O‘ZAK.SN.0001 аккредитация гувоҳномаси олди. Марказий лаборатория “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти вакили сифатида Ўзбекистонда бундай ҳуқуққа эга бўлган биринчи ва ягона ташкилот ҳисобланади.
Аниқланиш чегараси 0,005 г/т бўлган олтинни аниқлашнинг замонавий усули, яъни атом ютилиши усули билан тугатиладиган асиллик усули Республикамиз ҳудудидаги геологик объектлари шароитига мослаштирилди ва Марказий лабораторияда ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилди. 2025-йилдан бошлаб асиллик таҳлилининг асосий қисми атом ютилиши билан тугатилади.
Марказий лаборатория инспекция назорати ва қиёсий тажрибалар ўтказиш орқали тармоқ лабораторияларининг ҳолатини назорат қилади. 2024-йилда 4 босқичда лаборатория малакавий синовлари ва 7 та инспексия текшируви ўтказилди.
“Ўзбекистон аккредитация маркази” давлат муассасаси Марказий лабораториянинг мазкур йўналишдаги фаолиятини атрофлича ўрганиб, 2024-йил 31-январда Марказий лабораторияга провайдер сифатида тармоқ лабораториялари малакасини солиштирма тажриба ёрдамида текшириш бўйича ишларни “Мувофиқликни баҳолаш” халқаро стандарти бўйича амалга ошириш ҳуқуқини берди.
Шунингдек, ISO 17025:2019 бўйича гувоҳнома олиш учун ҳужжатлар “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДМга топширилиб, айни вақтда ISO 17043:2024 бўйича эса гувоҳнома олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетмоқда.
2024-йил 5-декабр куни “Ўзбек геология қидирув” АЖ Марказий лабораториясида сув объектларини таҳлил қилиш муаммоларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Семинарда соҳанинг сув таҳлилини ўтказувчи барча лабораториялари: Марказий лаборатория, Аналитик лаборатория мажмуаси, “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Минерал ресурслар институти, Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти, Олмалиқ кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти, Тошкент марказий геология қидирув экспедицияси лабораторияси, “Навоийуран” давлат корхонаси ва бошқалар иштирок этди.
Семинар иштирокчилари томонидан соҳадаги гидрокимё лабораторияларидаги муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди ва манфаатдор ташкилотларга юборилди.
Лабораториялар малакасини текширишнинг энг самарали усулларидан бири лабораториялараро қиёсий синовлар ҳисобланади. Марказий лаборатория МДҲ давлатларида ўтказиладиган қиёсий синовларда фаол иштирок этади.
Айниқса, охирги вақтларда Марказий лаборатория Россия федерациясининг “Минстандарт” МЧЖ нинг
PFO-5-2024 “Рудалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари”;
GSO-3-2024 “Таркибида олтин ва кумуш бор рудалар”;
PFO-3-2024 “Рудалар ва уларни қайта ишлаш маҳсулотлари” дастурлари бўйича учта қиёсий синовларда иштирок этди.
Учта ҳолатда ҳам Марказий лаборатория ўзининг юқори малакасини кўрсатди ва рейтингда фахрли 2 ўринни эгаллади.
Айтиш керакки, 2024-йил қиёсий синовлар натижаларига кўра Марказий лаборатория таҳлиллар сифати бўйича МДҲ нинг 149 лабораторияси орасида 2-ўрин эгаллади.
Ўтган давр мобайнида лаборатория фаолияти бўйича бир қатор жўрналларда мақолалар чоп этилди.
