+998 55 503 14 03
"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ

«Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти

Биз ҳақимизда

Янгиликлар

Барчасини кўриш
“Ўзбек геология қидирув” АЖ ходимлари халқаро стандартлар асосида ўқитилмоқда
Акциядорлик жамияти Коррупцияга қарши ички назорат хизмати ходимлари йиллик дастур доирасида “СEРТ асадемй” халқаро аудиторлик компанияси томонидан “ИСО 37001:2025 бўйича Коррупцияга қарши менежмент тизимини бошқариш” халқаро стандарти асосида ўқитилмоқда. Ўқув жараёнида ходимларга амалиётда қўллаш мумкин бўлган замонавий билим ва кўникмалар берилмоқда. Шунингдек, халқаро стандарт доирасига киритилган янги талаблар ва уларнинг амалий аҳамияти кенг ёритилмоқда. Мазкур ўқувлар тизимда коррупцияга қарши курашиш механизмларини янада такомиллаштириш, шаффофлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Шимолий Акба участкасида геологик қидирув ишлари давом этмоқда
Ҳисор Марказий геология қидирув экспедициясининг Қашқадарё дала экспедициясида 161-сонли бурғилаш бригадаси томонидан Шимолий Акба участкасида олтинга геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида жами 3 890 p.m. бурғилаш ҳамда 2 760 м³ ер усти тоғ-кон ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда белгиланган йиллик режа ижросини ўз вақтида якунлаш мақсадида барча зарур техника ва имкониятлар сафарбар этилган ҳолда ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Водний сой участкасида геологик қидирув ишлари изчил давом этмоқда
Ҳисор марказий геология қидирув экспедицияси Сурхондарё дала экспедициясининг Водний сой участкасида геологик-қидирув ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.Мазкур ишлар юртимиз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури лойиҳаси ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ билан тузилган қўшма ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад — Хондиза маъданли майдонидаги “Водний сой” участкасида полиметалл маъдан ресурслари ва захираларини оширишдан иборат. Хондиза полиметалл кони Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий қисмидаги Сурхонтоғ тоғларининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, географик жиҳатдан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманига тўғри келади.Бугунги кунда участкада ер ости тоғ лаҳм ўтиш ҳамда ер ости бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Ўтилган лаҳмлардан геологик намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилмоқда.Шунингдек, келгусида мавжуд захираларни янада кўпайтириш мақсадида ер ости лаҳм ўтиш ва бурғилаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

Karyera sari ilk qadam: Geologiya fanlari universitetida mehnat yarmarkasi
Геология фанлари университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда геология ва кончилик соҳаларидаги етакчи ташкилотлар иштирок этиб, талабалар учун кенг имкониятлар яратилди.Ярмарка давомида битирувчи ҳамда юқори курс талабалари ўз қизиқишлари доирасидаги корхоналар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Хусусан, “Ўзбек геология қидирув” АЖ вакиллари томонидан компания фаолияти, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.Мазкур меҳнат ярмаркаси талабалар учун ўз касбий йўналишини аниқ белгилаш, келажак режалари устида ишлаш ва нуфузли ташкилотларда фаолият бошлаш сари муҳим қадам бўлди.

Фуқаролар билан ўтказилган онлайн мулоқот самарали бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 22 май куни “Ўзбек геология қидирув” АЖга юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ва уларни қизиқтираётган саволлари бўйича ўтказилган онлайн мулоқот савол-жавоблари асосида самарали бўлиб ўтди. Мулоқот жамият расмий телеграм саҳифасида ташкил этилиб, мулоқот давомида корхона тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва тизимда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот бериб ўтилди.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулот ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда корхонада фавқулодда вазиятларда хавфсизлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида Қизилқум марказий геология қидирув экспедицияси инженер-техник ходимлари иштирокида ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди.Машғулот Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар ФВБ малакали мутахассислари ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор эвакуация, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди. Тадбир давомида иштирокчиларга хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва юзага келган вазиятларда тезкор ҳамда самарали ҳаракат қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Европа Иттифоқи – Ўзбекистон СРМ лойиҳасини ишга тушириш бўйича учрашув бўлиб ўтди
2026 йил 19-20 май кунлари Европа Иттифоқи – Ўзбекистон СРМ лойиҳасини ишга тушириш доирасида Тоғ - кон саноати ва геология вазирлиги, “Ўзбек геология қидирув” АЖ, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ, “Минерал ресурслар институти” ДМ ҳамда “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ мутахассислари ҳамда ЭуроГеоСурвейс — Финляндия Геология хизмати (ГТК), Чехия Геология хизмати (ČГС), Франция Геология хизмати (БРГМ), Полша миллий геология тадқиқот институти (ПГИ-НРИ), Германия геология фанлари ва табиий ресурслар федерал институти (БГР) шунингдек, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхона вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда муҳим хомашё материаллари (СРМ) бўйича фойдали қазилмаларни қидиришни қўллаб-қувватлаш учун геологик тадқиқотларни ривожлантириш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Учрашув давомида геология соҳасида амалга оширилаётган тадқиқотлар намойиш этилиб, келгусида қўшма тадқиқотларни олиб бориш ишлари муҳокама қилинди.

Зарафшон шаҳар ҳокими билан учрашув
Зарафшон шаҳар ҳокими Раҳманов Назирбек Исраилович ва Қизилқум марказий геология қидирув экспедицияси бошлиғи Турсунов Элбек Элмуродовичлар корхонада ишлаётган ишчи ходимлар ва Даугизтау қўрғони аҳолиси билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан яқиндан танишди. Сайёр қабул давомида ишчи-ходимларнинг меҳнат шароитлари, уларни қийнаётган муаммо ва таклифлар тингланиб, мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.  Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, айрим ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.

Бурғилаш ишларида самарадорлик оширилмоқда
"Ўзбек геология қидирув" АЖ томонидан бурғилаш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган бурғилаш эритмаларининг технологик сифатини аниқ ўлчашга хизмат қилувчи замонавий лаборатория анжомлари харид қилинди. Уран технологик партиясида мазкур лаборатория ускуналаридан самарали ва тўғри фойдаланиш бўйича корхона технологлари учун назарий ҳамда амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди. Машғулотлар давомида бурғилаш эритмаларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва технологик жараёнларда қўллаш бўйича мутахассисларга зарур тушунча ва амалий кўникмалар берилди.

“Ўзбек геология қидирув” АЖ ходимлари халқаро стандартлар асосида ўқитилмоқда
Акциядорлик жамияти Коррупцияга қарши ички назорат хизмати ходимлари йиллик дастур доирасида “СEРТ асадемй” халқаро аудиторлик компанияси томонидан “ИСО 37001:2025 бўйича Коррупцияга қарши менежмент тизимини бошқариш” халқаро стандарти асосида ўқитилмоқда. Ўқув жараёнида ходимларга амалиётда қўллаш мумкин бўлган замонавий билим ва кўникмалар берилмоқда. Шунингдек, халқаро стандарт доирасига киритилган янги талаблар ва уларнинг амалий аҳамияти кенг ёритилмоқда. Мазкур ўқувлар тизимда коррупцияга қарши курашиш механизмларини янада такомиллаштириш, шаффофлик ва самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Шимолий Акба участкасида геологик қидирув ишлари давом этмоқда
Ҳисор Марказий геология қидирув экспедициясининг Қашқадарё дала экспедициясида 161-сонли бурғилаш бригадаси томонидан Шимолий Акба участкасида олтинга геологик қидирув ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида жами 3 890 p.m. бурғилаш ҳамда 2 760 м³ ер усти тоғ-кон ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда белгиланган йиллик режа ижросини ўз вақтида якунлаш мақсадида барча зарур техника ва имкониятлар сафарбар этилган ҳолда ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Водний сой участкасида геологик қидирув ишлари изчил давом этмоқда
Ҳисор марказий геология қидирув экспедицияси Сурхондарё дала экспедициясининг Водний сой участкасида геологик-қидирув ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.Мазкур ишлар юртимиз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури лойиҳаси ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ билан тузилган қўшма ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад — Хондиза маъданли майдонидаги “Водний сой” участкасида полиметалл маъдан ресурслари ва захираларини оширишдан иборат. Хондиза полиметалл кони Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий қисмидаги Сурхонтоғ тоғларининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, географик жиҳатдан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманига тўғри келади.Бугунги кунда участкада ер ости тоғ лаҳм ўтиш ҳамда ер ости бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Ўтилган лаҳмлардан геологик намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилмоқда.Шунингдек, келгусида мавжуд захираларни янада кўпайтириш мақсадида ер ости лаҳм ўтиш ва бурғилаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.  

Karyera sari ilk qadam: Geologiya fanlari universitetida mehnat yarmarkasi
Геология фанлари университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда геология ва кончилик соҳаларидаги етакчи ташкилотлар иштирок этиб, талабалар учун кенг имкониятлар яратилди.Ярмарка давомида битирувчи ҳамда юқори курс талабалари ўз қизиқишлари доирасидаги корхоналар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди. Хусусан, “Ўзбек геология қидирув” АЖ вакиллари томонидан компания фаолияти, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.Мазкур меҳнат ярмаркаси талабалар учун ўз касбий йўналишини аниқ белгилаш, келажак режалари устида ишлаш ва нуфузли ташкилотларда фаолият бошлаш сари муҳим қадам бўлди.

Биз ҳақимизда

Батафсил

Геология соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий етиш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, геология соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, таълим жараёнининг моддий-техника базасини илғор хорижий технологиялар асосида мустаҳкамлайди

0
Марказий экспедициялар
0
Ишчилар
0
Лаборатория
0
Бурғилаш ускуналари
0
Техникалар

Иш фаолиятимиз

Биринчи иш

Биринчи иш

Истиқболли майдонларни ўрганиш ва лойиҳалаштириш ишлари асосида дала ишларини амалга ошириш

Иккинчи иш

Иккинчи иш

Eр усти геологик-геофизик ўрганиш ишлари, бурғилаш, ер усти ер ости тоғ-кон ўтиш ишларини амалга ошириш

Учинчи иш

Учинчи иш

Олинган дала материаллари асосида лаборатория таҳлиларини олиб бориш, лаборатория таҳлилар ва дала кузатув материалларини қайта ишлаш жараёни, барча тўпланган маълумотлар асосида майдоннинг геологик хусусиятларини ёритиб бериш ва шу асосида захира ёки башорат ресурслари ҳақида якуний геологик ҳисобот тузиш

Интерактив хизматлар

Фойдали ҳаволалар

Ҳамкорларимиз