- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
Бурғилаш ишларида самарадорлик оширилмоқда
48
"Ўзбек геология қидирув" АЖ томонидан бурғилаш ишларида муҳим аҳамиятга эга бўлган бурғилаш эритмаларининг технологик сифатини аниқ ўлчашга хизмат қилувчи замонавий лаборатория анжомлари харид қилинди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)

Уран технологик партиясида мазкур лаборатория ускуналаридан самарали ва тўғри фойдаланиш бўйича корхона технологлари учун назарий ҳамда амалий ўқув машғулотлари ташкил этилди. Машғулотлар давомида бурғилаш эритмаларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва технологик жараёнларда қўллаш бўйича мутахассисларга зарур тушунча ва амалий кўникмалар берилди.
