- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
Водний сой участкасида геологик қидирув ишлари изчил давом этмоқда
Ҳисор марказий геология қидирув экспедицияси Сурхондарё дала экспедициясининг Водний сой участкасида геологик-қидирув ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.
Мазкур ишлар юртимиз минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури лойиҳаси ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ билан тузилган қўшма ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳадан асосий мақсад — Хондиза маъданли майдонидаги “Водний сой” участкасида полиметалл маъдан ресурслари ва захираларини оширишдан иборат.

.jpg)
Хондиза полиметалл кони Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбий қисмидаги Сурхонтоғ тоғларининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, географик жиҳатдан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманига тўғри келади.
Бугунги кунда участкада ер ости тоғ лаҳм ўтиш ҳамда ер ости бурғилаш ишлари олиб борилмоқда. Ўтилган лаҳмлардан геологик намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, келгусида мавжуд захираларни янада кўпайтириш мақсадида ер ости лаҳм ўтиш ва бурғилаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
