"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Karyera sari ilk qadam: Geologiya fanlari universitetida mehnat yarmarkasi

49

Геология фанлари университетида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда геология ва кончилик соҳаларидаги етакчи ташкилотлар иштирок этиб, талабалар учун кенг имкониятлар яратилди.

Ярмарка давомида битирувчи ҳамда юқори курс талабалари ўз қизиқишлари доирасидаги корхоналар вакиллари билан бевосита мулоқот қилиб, амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.



Хусусан, “Ўзбек геология қидирув” АЖ вакиллари томонидан компания фаолияти, мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйиладиган талаблар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Мазкур меҳнат ярмаркаси талабалар учун ўз касбий йўналишини аниқ белгилаш, келажак режалари устида ишлаш ва нуфузли ташкилотларда фаолият бошлаш сари муҳим қадам бўлди.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар