"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича амалий машғулот ўтказилди

43

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда корхонада фавқулодда вазиятларда хавфсизлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида Қизилқум марказий геология қидирув экспедицияси инженер-техник ходимлари иштирокида ўқув-амалий машғулоти ташкил этилди.

Машғулот Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Зарафшон шаҳар ФВБ малакали мутахассислари ҳамкорлигида юқори савияда ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкор эвакуация, биринчи ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.


Тадбир давомида иштирокчиларга хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва юзага келган вазиятларда тезкор ҳамда самарали ҳаракат қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар