"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. ОАВ биз ҳақимизда

Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясида пресс-тур

1292

Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ўзбек геология қидирув” АЖ Ахборот хизмати томонидан пресс-тур ташкил этилиб, унда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчилари “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолияти, геология ва қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республика минерал хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишишди.

Тошкент Марказий геология қидирув экспедисиясига ташкил этилган пресс тур давомида журналистларга дастлаб геологик хариталар чизиш, хариталарни рақамлаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, транспорт техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” АЖ фаолияти тўлиқ таништирилди.

ОАВ вакиллари Тошкент Марказий геология қидирув фаолияти, экспедисиядаги асосий транспорт  техникалари билан танишиб, Унгурликон участкасидаги бурғулаш ишларини, керн сақлаш омборидаги технологик жараёнларнинг гувоҳи бўлишди. Шунингдек, экспедисиянинг “Шарқий Қурама дала экспедицияси” лабораторияси комплекси фаолияти ҳам ОАВ вакилларида катта таассурот қолдирди.

Президентнинг жорий йил 28 февралдаги ПФ-27 фармонига асосан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга ошириш” га оид Давлат дастури доирасида Тошкент Марказий геология қидирув экспедисиясида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент МГҚE иккита дала экспедициясидан иборат бўлиб, биринчиси «Шарқий-Қурама» дала экспедициясидир. Ушбу экспедисия томонидан бугунги кунга қадар Қизил олма ва Чодак маъдан майдонларида нодир ва рангли металларни геологик излаш ва баҳолаш ишларини 13 та лойиҳа асосида олиб борилмоқда. Булардан 6та лойиҳа давлат бюджети ва 7та лойиҳа махсус ҳисобидан ажратилган маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Иккинчиси Олмалиқ дала экспедисиясиси бўлиб, унда жойлашган Қалмоққир кони ўзининг кўлами ва олинадиган фойдали қазилма бойликлари турфалиги туфайли (Менделеев системасининг 10-дан ортиқ рангли, нодир ва ноёб элементлари), дунёдаги барча геологик дарсликларга киритилган. Шунингдек, дунё миқёсидаги йирик конлар қаторидан ўрин олган. Президентнинг “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ бугунги кунда «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунга кўра,  ОКМКнинг ишлаб чиқариш қуввати 4 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун ҳозирда 3-Мис бойитиш фабрикасининг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

- Ҳозирги керн(цилиндрсимон диаметри узунлигидан кичик бўлган тоғ жинси) сақлаш  омборида 22500 та керн яшиклари бўлиб, 135 000 погонометр  кернлар сақланаяпти, - дейди Олмалиқ дала экспедиция бош геологи Даврон Эрматов. - Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ҳозирда Олмалиқ дала экспедицияси рангли ва қимматбаҳо металларни излаш ва қидириш мақсадида, 2 та полиметал маъданларига, 6та мис маъданларига ва  5та нодир металларни излаш ва баҳолаш ишлари лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан геология қидирув соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли соҳанинг моддий техник базаси тубдан янгиланди, янги махсус техникалар ва чет эл илғор технологияларига асосланган бурғилаш ускуналари олиб келинди ва натижада иш унумдорлиги бир неча баробарга ошди. Хусусан, бир ойда замонавий бурғилаш ускунаси орқали 1 000 p.metrdan юқори бурғилаш ишлари бажаришга эришилмоқда. Аввал олиб борилган геология қидирув ишларида 600 метр чуқурликгача ўрганилган бўлса, ҳозирда эса 1 200 метр чуқурликгача бурғилаш орқали геологик ўрганиш имкониятларини яратмоқда. Бу эса албатта, фойдали қазилмалар захира ва ресурсларининг минерал хом ашё базасини кенгайтиришда кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Соҳада амалга оширилаётган ишларга Олмалиқ ҳудудида очилган минерал хом ашё базасини ўсишига хизмат қилувчи йирик мис-порфирли Мискон конини яққол мисол қилиб келтирсак бўлади. Бундан ташқари, Қорабулоқ ва Ёшлик-2 конларининг чуқур горизонтларини ва қанотларини қўшимча қидириш ҳисобига мис-молибден, олтин захиралари оширилмоқда. Қўрғошин-рух минерал хом ашё базасини кенгайиши Кулчулак кони ва Марказий участкалари ҳисобидан, олтин захираларининг кенгайиши эса Қуйикенжасой, Жанубий-1 ва Тогап участкалари ҳисобига тўғри келади.

Пресс-тур давомида журналистлар бугунги кунда геология соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан Тошкент Марказий геология қидирув экспедисияси мисолида батафсил танишишди.

ОКМК Ахборот хизмати

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар