"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Замонавий геодезик ускуналар асосида топогеодезик ишлар олиб борилмоқда

317

“Ўзбек геология қидирув” АЖнинг Регионал марказий геология тасвирлаш экспедицияси таркибидаги Топография-геодезия бўлими мутахассислари томонидан жорий йил август ойида Жиззах вилоятидаги Газгон, Зиёкор ва Арватен объектларида, шунингдек Самарқанд марказий геология қидирув экспедицияси тасарруфидаги Самарқанд ва Навоий вилоятларида жойлашган Зиёвуддин-1, Зиёвуддин-2, Ёнбош, Тулали ҳамда Ташкан объектларида, жами 8 та объект бўйича топогеодезик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Аэрогеодезия маркази томонидан яратилган ГНСС станцияларидан фойдаланилган ҳолда геодезик таянч нуқталар барпо этилиб, улар асосида аэрофотосёмка ишлари қисқа муддатда ва юқори сифатда бажарилмоқда.
Топогеодезик ишларни юқори аниқликда амалга ошириш учун замонавий геодезик ускуналар, жумладан Геоссан 101 учувчисиз учиш аппарати (УУА) ҳамда ГНСС Стонех С900А ўлчов қурилмасидан самарали фойдаланилмоқда.

Бажарилаётган топогеодезик ишлар тасдиқланган топографик ва геодезик ишларни бажариш бўйича техник топшириққа мувофиқ равишда, белгиланган муддатда, юқори аниқлик ва сифат талаблари асосида олиб борилмоқда. Натижада объектлар бўйича 1:1000 ва 1:2000 масштабдаги топопланлар, ортофотопланлар ҳамда баландлик шкалалари яратилиши таъминланади. Ушбу натижалар келгусида геологик-қидирув ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар