- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
Спорт – саломатлик гарови
2026 йил 27-29 март кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган «Чотқол» сиҳатгоҳида Геологлар куни муносабати билан “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида “Ўзбек геология қидирув” АЖ кубоги спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Мазкур спорт тадбири “Ўзбек геология қидирув” АЖ касаба уюшмаси томонидан ташкил этилиб, унда жамият тизимидаги экспедициялар, лабораториялар, ташкилотлар ҳамда ижро аппарати ходимларидан иборат 90 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Мусобақанинг асосий мақсади – ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, жамоада дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек спортга бўлган қизиқишни янада кучайтиришдан иборат.
Мусобақалар давомида иштирокчилар мини-футбол, шахмат, бадминтон, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Икки кун давом этган қизғин баҳслар якунида ғолиблар аниқланиб, 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари ҳамда энг яхши ўйинчи ва жамоалар махсус совринлар билан тақдирланди.
Мазкур спорт тадбири нафақат спорт беллашуви, балки “Ўзбек геология қидирув” АЖ тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда Геологлар куни байрамини муносиб нишонлашга хизмат қилди.
