"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

“Ўзбек геология қидирув” АЖда 2025 йил якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

59

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбек геология кидирув”АЖ 2025 йилда геологик тадқиқотлар орқали ер ости бойликлари — олтин, кумуш, мис, қўрғошин, руҳ, кўмир ва бошқа фойдали қазилмаларнинг захираларини аниқлаш ва мамлакатимизнинг минерал-хомашё базасини шакллантириш борасида қатор вазифаларни амалга оширди.

Аввало, таъкидлаш жоизки, геология-қидирув ишлари мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ривожи, миллий саноат салоҳиятини ошириш ва стратегик ресурслар базасини кенгайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда, “Ўзбек геология қидирув” АЖ Президентнинг 2021 йил 21 апрелдаги 5083-сон қарори асосида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда у мамлакатимиз геология соҳасидаги йирик акциядорлик жамияти сифатида фаолият юритмоқда.

2025 йилда акциядорлик жамияти геология-қидирув ишларини олиб бориш, фойдали қазилма конларини излаш, баҳолаш ва топографик, геологик тасвирлаш, бурғилаш, ҳамда лаборатория таҳлил жараёнларини амалга оширди. Натижада давлат бюджети, НКМК (шартнома асосида) ва ОКМК маблағлари ҳисобидан
141 та лойиҳа асосида олтин, кумуш, мис, қурғошин ва рух, вольфрам, ноёб металлар ва камёб ер элементлар, кумир ва бошка норуда фойдали қазилмаларга геологик қидирув ишларини олиб борди. Йил якунида 20 та лойиҳа бўйича геология – қидирув ишлари тугатилиб, якуний геологик ҳисобот тузилди, аниқланган захира ва башорат ресурслари Давлат балансига қабул қилинди.

2025 йил давомида геология соҳасини рақамлаштириш, маълумотлар базаларини такомиллаштириш ва иш жараёнларини автоматлаштириш бўйича қатор муҳим ишлар амалга оширилди. Геологик маълумотларни бошқариш ва назорат қилишни рақамли шаклга ўтказиш мақсадида “Намуналарни назорат қилиш” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Тизим орқали лабораторияларга юборилаётган геологик намуналарни рўйхатга олиш, улар ҳаракатини кузатиш, таҳлил натижаларини назорат қилиш ҳамда кундалик ва

Президентнинг ПҚ-325-сон қарори ижроси доирасида 2025-йил акциядорлик жамиятида аэрогеофизика мажмуаси модернизaция қилиш учун зарурий эҳтиёт қисмлар ва ускуналар харид қилинди. Бу эса аэрогеофизика ускуналарини Airbus Н125 вертолётларига мослаштириш, навигaция ва маълумотларни қайд этиш, ҳамда аэрогеофизик тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Бундан ташқари геофизика ишларини самарали олиб бориш мақсадида 3-дона учувчисиз учиш аппарати, 2 дона геофизик комплекси, 9 дона рақамли ва кўп функцияли Робертсон Гео каротаж станциялари сотиб олинди.

Шунингдек, қарор ижроси бўйича 2026-йилда Марказий Қизилқумда аэрогеофизик тадқиқотларнинг янги босқичи бошланади. Лойиҳалаштирилаётган тадқиқотларнинг умумий майдони 60 минг км2 ни ташкил этади. Биринчи босқичда 2026-йилда қарийб 12 минг км2 майдонда аэрогеофизик тадқиқотларни амалга ошириш режалаштирилган. Замонавий аэрогеофизик технологиялардан фойдаланиш қалин чўкинди қоплама билан қопланган ҳудудларда олтин, мис, кумуш, волфрам, қўрғошин, рух, уран ва бошқа фойдали қазилма конларини қидириш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти таркибида 5 та лаборатория фаолият юритмоқда. Ушбу лабораториялар Давлат дастурида кўзда тутилган лойиҳалар доирасидаги барча таҳлилларни тўлиқ бажариб келмоқда. Хусусан,
2025 йилда лабораториялар томонидан 750 мингдан ортиқ таҳлиллар амалга оширилди. Бугунги шиддатли инвестициялар даврида тадбиркорлар томонидан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, жамият лабораториялари ташқи буюртмачилар билан шартнома асосида ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда. Ҳозирда лабораторияларда 60 дан ортиқ кимёвий элементни аниқлаш имконига эга бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Соҳадаги стандартлар босқичма-босқич халқаро ва миллий талабларга мувофиқлаштирилмоқда. Сўнгги йилларда сифатни ошириш мақсадида харид қилинган янги технологиялар тупроқ таркибидаги элементларни бир кун ичида аниқлаш имконини беради. Бунда таҳлилнинг пастки чегараси 0.01 ppm гача туширилиб, натижалар аниқлиги сезиларли даражада оширилди. Марказий лаборатория O‘z MSt ISO 17043:2025 халқаро стандарти бўйича малака текшируви дастурларини ташкил этиш учун O‘ZAK.ML.0003 аккредитацияси тўғрисида гувоҳнома олди. Таҳлилларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун сертификатланган стандарт намуналардан кенг фойдаланилмоқда.

Жамият 2025-йил давомида Минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастури ҳамда саноат драйверлари бўлган “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоийуран” ДК доирасида:

  • 754 минг п.м. геология қидирув қудуқларини бурғилаш ишлари (олтин, мис, волфрам ва бошқа фойдали қазилмалар учун),
  • 118 минг п.м. геотехнологик қудуқлар бурғиланиб фойдаланишга топширилди (уран хом ашёсини қазиб олиш мақсадида),
  • 6,5 мингдан зиёд п.м. ер ости тоғ-кон лаҳим ўтиш ишлари,
  • 323 минг м³ ер усти лаҳим қазиш ишларини амалга оширди.

Ушбу ишлар нафақат давлат захираларини бойитишга хизмат қилмоқда, балки мамлакат бюджетига энг катта ҳисса қўшадиган йирик саноат корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, 2025 йилда хорижий мамлакатлар ва маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликда жами 57 минг п.м. бурғилаш ишлари амалга оширилган бўлиб, хусусан:

Жамиятимиз ва йирик саноат корхоналари томонидан амалга оширилаётган ишлар нафақат геология соҳасини ривожлантириш, балки мамлакатимизнинг стратегик ресурсларини самарали бошқариш, миллий саноатни хом ашё билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Янги конларнинг очилиши янги иш ўринлари яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудий иқтисодиётни ривожлантиришга замин яратади.

Акциядорлик жамияти томонидан геология-қидирув ишларини нафақат республика ҳудудида, балки хорижий давлатларда, халқаро тендерлар ғолиби сифатида бажариш ишларини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 25 январдаги 36-сонли қарорига асосан “Ўзбек геология қидирув” АЖ  ва “Ўзбекгеофизика” АЖ билан биргаликда “Uzbek Overseas Geology Company” МЧЖ ташкил этилди. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад хорижий мамлакатларда истиқболли объектларнинг салоҳиятини ўрганиш, саноатда ўзлаштиришга тайёрлаш доирасида геологик тадқиқотлар, лаборатория ва ярим саноат-тажриба технологик синовларини амалга оширишнинг мақсадли дастури”ни амалга ошириш ҳисобланади. Жамият бугунги кунда Афғонистон, Иордания ва Мўғулистон давлатларида геология қидирув ишларини бошлаш бўйича меморандум тузилди.

Бугунги кунда “Ўзбек геология қидирув” АЖ табиий бойликларини чуқур ўрганиш, янги конларни очиш, минерал-хом ашё базасини кенгайтириш орқали “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоийуран” ДК каби йирик саноат корхоналарини барқарор фаолият олиб бориши ҳамда иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича стратегик аҳамиятга эга корхона сифатида фаолият юритмоқда. Биз амалга ошираётган барча ишлар нафақат иқтисодий самарадорликни оширади, балки экологик барқарорлик, хавфсиз ишлаб чиқариш ва халқимизнинг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади.

 

“Ўзбек геология қидирув” АЖ

Ахборот хизмати

 

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар