"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун юзасидан йиғилиш семинар бўлиб ўтди

695

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июньдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-210-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарув аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда 2024-йил 5-июнда ЎРҚ-931-сон билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Йиғилишда:

Қонуннинг 5 та боб, 33 моддадан иборатлиги;

Ушбу Қонуннинг мақсади;

Татбиқ этилиш чегараси;

яқин қариндошлар доираси;

ходимнинг мажбуриятлари;

Ходимнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар;

Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани тақдим этиш тартиби;

Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш манбалардан олинган маълумотлар орқали ўрганиши;

Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун чоралар тушунтирилди ҳамда хабардор қилинди. Йиғилиш сўнгида савол-жавоб ва музокаралар олиб борилди.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар