"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Янгиликлар

Геология фанлар университетида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

48

Тадбирда геология ва кончилик соҳаларидаги етакчи ташкилотлар иштирок этди. Ярмаркада университетнинг битирувчи ва юқори курс талабалари ўз қизиқишлари доирасидаги корхоналарнинг вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш, амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида маълумот олишди.

"Ўзбек геология қидирув" АЖ вакиллари талабаларга компания фаолияти, бўш иш ўринлари ва талабгорларга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Меҳнат ярмаркаси университет талабалари учун ўз келажакларини режалаштириш ва нуфузли корхоналарда иш билан таъминланиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар