"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари

“Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарув раиси Шамсиддин Алимовнинг жамият ходимларига мурожаати

667

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун барча соҳаларга катта эътибор қаратилмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу мақсад мужассам. Барчангизга маълум давлатимиз раҳбари томонидан энг катта мақсад қилиб олинган Коррупцияга қарши курашиш, унинг таг-туби билан йўқ қилиш йўлида жуда катта ва самарали ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан барча тармоқ, соҳа ва инсон фаолият олиб бораётган қуйи жабҳаларда ҳам ишлар, хизматлар, фаолиятлар, етказиб бериш соҳалари меъёрий ҳужжатлар, тартиблар, регламентлар, мониторинглар, ҳисобдорликлар ва автоматлаштиришлар назоратга олинди. Бу эса бир қанча коррупциявий ҳолатларнинг олди олинишига, ҳал қилув жараёнларида инсон омилининг камайишига, кераксиз ва ноўрин харажатларнинг олдини олинишига эришилмоқда.

Охирги йилларда юртимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича аниқ тизим яратилди, алоҳида қонунлар қабул қилинди.

Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш ва агентлик ташкил қилинди.

Энг муҳими, жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилди, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бормоқда.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги

мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Инсон омилининг камайтириш эвазига:

Ерни ҳоким қарори билан ажратишдан тўлиқ воз кечилиб, аукцион тизимига ўтилгани натижасида бу тизим халқчил бўлди,

Қурилиш соҳаси “Шаффоф қурилиш” дастури жорий этилганидан кейин бу йўналишда ҳам ижобий ўзгаришлар сезилди,

Давлат харидлари бўйича қонун қабул қилингани, танлов ва тендер рақамлашиб, соғлом рақобатни юзага келтирди,

Кредит олишда маиший кредитларни инсон омилисиз 5 дақиқа ичида онлайн расмийлаштиришларга эришилди.

“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ҳам геология-қидирув ишларидаги самарадорликни ва натижадорликни ошириш каби бир қатор вазифаларни мавжуд. Хусусан, ташкилотимизнинг барча тармоқларида тараққиётимизга ғов бўлувчи коррупция иллатига муросасиз кураш тизимини яратишимиз лозим. Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш борасида алоҳида қонунлар қабул қилиниб, ҳуқуқий асослар мустаҳкамланмоқда.

Хусусан, 2017 йил Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, 2021 йил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлар тўғрисида”ги Қонун, 2024 “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлар ва бир қатор чора-тадбирлар қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш йўналишда “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, коррупцияга қарши курашишни кучайтириш мақсадида ташкил этилган Коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолият олиб бормоқда.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларимиз томонидан ушбу иллатга қарши олиб борилаётган курашни ягона тизимли ҳаракатга айлантириш ишлари олиб борилмоқда, ушбу иллатга қарши муросасизлик ва тоқатсизлик муҳитини яъни жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларни олдини олиш барчамизга бирдек вазифа бўлиши лозим.

Бунинг учун содиқлик, ҳалоллик, ватанпарварлик ва масъулиятни фаолиятнинг асосий тамойилига айлантирган ҳолда, Жамиятнинг ҳар бир ходими жамоамиз олдига қўйилган вазифаларни виждонан, холис ва юқори савияда амалга ошириши лозим.

Шу нуқтаи назардан, коррупция билан боғлиқ бўлган таклифлар, аризалар ёки шикоятлари бўлган ҳар бир ходимни Жамиятнинг алоқа каналлари орқали хабар беришга чақирамиз.

“Ўзбек геология қидирув” АЖ ходими деган юксак шарафли мақом эгаси сифатида коррупциявий жиноятларнинг оқибатлари билан эмас, уни келтириб чиқарувчи сабаб, шарт-шароитларига қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда барча бирдек кўмаклашишга тайёр бўлиши лозим.

Жамиятнинг барча бўлинмаларида фаолият олиб бораётган барча ходимлар ўзининг иш фаолиятини касбига меҳр, садоқат, ҳалоллик, ошкоралик каби тамойиллар асосида ташкил қилиши зарур.

Бунда Жамият ва унинг ходимлари ўзларининг барча ресурсларини –
куч-ғайратини, имкониятларини, касбий ҳамда интеллектуал салоҳиятини сафарбар этади, деб ишонаман!

Юртимиз равнақи йўлида қилаётган меҳнатингизда барчангизга омад ва зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

 

Бошқарув раиси

Ш.Алимов

 

 

 

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар