"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Эълонлар

Диққат, эълон!

171

Геолого-технологик хариталаш ҳамда халқаро ЖОРС талаблари асосида дала ва камерал ишлари бўйича  геологларни амалий билимлари ва кўникмаларини ошириш билан боғлиқ вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида қуйидаги вазифаларни бажариш учун фуқаролик ҳуқуқий шартнома тузиш бўйича танлов эълон қилади. 

Малакавий талаблар

 Геология соҳаси бўйича (геолог) олий маълумотли, фаолият соҳаси бўйича камида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган юқори малакали мутахассис қабул қилинади.

Мутахассисга қўйиладиган қўшимча малакавий талаблар:

  • геология қидирув ишлари олиб борилишига лойиҳалар ва сметаларни тузишни;

  • геологик қидирув ишларини босқичлари ва технологиясини;

  • Халқаро ЖОРС талаблари асосида ер усти, ер ости тоғ лаҳимлари, бурғу қудуқлари, табиий очилмалардан намуналар олишнинг усуллари ва турларини;

  • Халқаро ЖОРС талаблари асосида намуналарни синаш, қайта ишлаш қоидаларини;

  • очиқ усулдаги тоғ-кон иншоатларида (карерлар) маъданларни турларга ажратиш, минералогик, геолого-структуравий, геолого-технологик хариталаш бўйича малакага эга бўлиши;

  • бирламчи дала ва камерал геологик материалларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, геологик, геокимёвий ва бошқа геологик хариталарнинг йиғма хариталарини, кесмаларини тузиш;

  • геологик-қидирув ишлари натижаси бўйича фойдали қазилмаларни захираларини ҳисоблаш, ахборот ва геологик ҳисоботлар тузиш.

    (90) 971-68-21 Жураев Холмумин Хусанович

 

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар