"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Эълонлар

Диққат, эълон!

123

Ташкилот: “Ўзбек геология қидирув” АЖ.
Иш жойи: Самарқанд аналитик лабораториялар мажмуаси.

Эритиш печларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича мутахассис лавозимига 4 нафар фуқаролар жорий йилнинг 31-декабрига қадар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишга таклиф қилинади.


Асосий хизмат вазифалари:

  • Жамиятга тегишли лаборатория бўлинмаларида 1100 °С гача ҳароратда ишловчи эритиш печларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;

  • Носоз бошқарув блокларини диагностика қилиш, таъмирлаш ва соз ҳолатга келтириш;

  • Электр ва автоматика элементларидаги носозликларни аниқлаш, тиклаш ёки алмаштириш;

  • Контактор, реле, ёқиш трансформатори, ҳарорат регулятори ҳамда уланиш занжирларини синовдан ўтказиш;

  • Пневматик эшик механизмларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;

  • Хавфсизлик блоклари ва ҳимоя тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;

  • Электр, пневматик ва иссиқлик изоляцияси тизимларини белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳолатга келтириш;

  • Ускуналарнинг ишлаб чиқарувчи талабларига мувофиқ ишлашини назорат қилиш;

  • Зарур ҳолларда эскирган ёки ишдан чиққан қисмларни тозалаш ёки алмаштириш;

  • Оловбардош материаллар (ғишт, каовоол, керамик қоплама ва бошқалар)ни янгилаш;

  • Печнинг ички камераси, эшиклари ва тутун йўлларини техник жиҳатдан яроқли ҳолатда сақлаш.


Ариза топшириш тартиби:

  • Ҳужжатлар қабул қилиш муддати: 5 (беш) иш куни.

  • Боғланиш учун телефон: +998 93 612 30 89.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар