- Асосий
- Ижро аппарати
- Ахборот хизмати бўлими
Ахборот хизмати бўлими
Ахборот хизмати бўлими бошлиғи: Қўлдошев Миршод Муродулло ўғли
Ахборот хизмати бўлимининг асосий вазифа ва функциялари
Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишларини кенг ёритиш, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг буйруқ, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини амалга ошириш, «Жамият» фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ҳамда жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кенг ёритиш.
Бўлимнинг асосий функциялари:
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишлари, ва ҳудудларга ташрифлари ҳамда хорижий мамлакатларга ташрифлари давомида эришилган натижалар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳатларни кенг ёритиб бориш;
Ахборот хизмати бўлими Медиа-режаларини ишлаб чиқилишини ва унинг бажарилишини таъминлаш;
Жамият фаолиятини мунтазам оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;
ОАВ билан ишлаш жараёнларини таҳлил қилиш, тадбирлар учун пресс-релизлар тайёрлаш;
Матбуот анжуманлари ва пресс-турлар ташкил қилиш;
Жамиятнинг www.uzgeo.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги (телеграм, фейсбук, инстаграм) саҳифалари учун материалларни тайёрлаб мунтазам янгилаб бориш;
Жамият таркибидаги бошқа бўлимлар билан ахборот хизмати масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш;
Ахборот агентликлари, оммавий ахборот воситалари, журналистлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш;
Бўлимга кирадиган хатлар ва топшириқлар ижросини таъминлаш;
Жамиятда амалга оширилаётган ишларни фото, видео съёмка қилиш ва уларни монтаж қилиш;
Матбуот тадбирларини ўтказиш ва мақолалар, роликлар, соҳа мутахассислари билан интервьюлар ҳамда инфорграфикалар тайёрлаш;
Ахборот хизмати бўйича ўқув семинарлар ҳамда тизим ости ташкилотларда оърганишлар ўтказилишини ташкиллаштириш;
Жамиятнинг таркибий бўлинмалардан бириктирилган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва ҳудуларда амалга оширилаётган лойиҳаларни ўрганишлар асосида кенг ёритиш;
Ахборот хизмати бўлимини такомиллаштириш бўйича таклифлар таууорлаш ва раҳбариятга киритиб бориш.
