- Асосий
- Лойиҳалар
- Тадбирлар
Янги йил муносабати маънавий-маърифий байрам тадбири ташкил этилди
1647
Жорий йилнинг 29 декабрь куни Самарқанд Марказий геологий қидирув экспедицияси ва унинг таркибидаги дала экспедицияларида кириб келаётган янги йил муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд МГҚE раҳбарияти байрам билан меҳнат жамоасини табриклаб, йил давомида фаол меҳнати билан геология соҳасининг ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимларни эътироф этишди. Шунингдек, бир неча нафар ходимларни нафақага кузатишди.
Байрам муносабати билан Самарқанд шаҳар 22-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўзларининг қўшиқ рақслари билан тадбирга байрамона кайфият улашишди.








