- Асосий
- Лойиҳалар
- Тадбирлар
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ходимлари тарихий қадамжоларни зиёрат қилишди.
1479
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ходимлари, юртимизда ички туризмни ривожлантириш, тарихий-маданий обидаларни зиёрат қилиш мақсадида Бухоро вилоятига саёҳат қилишди.Саёҳатчилар бутун дунё мусулмонлари учун табаррук масканлар ҳисобланмиш Етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари ва бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган меъморий обидалар билан бир қаторда, “Лаби Ҳовуз”, “Минораи Калон”, “Бухоро зиндони” каби кўплаб тарихий қадамжоларни зиёрат қилишди.
