- Асосий
- Лойиҳалар
- Тадбирлар
Ҳабиб Абдуллаев таваллудининг 110 йиллиги
1379
"Ўзбек геология қидирув" АЖ Зарафшон дала геология қидирув экспедициясида таниқли давлат ва жамоат арбоби, геолог олим, геология-минералогия фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги, Абу-Райхон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти соҳиби, марҳум Ҳабиб Абдуллаев таваллудининг 110 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда Зарафшон ДГҚЭ ходимлари ва Самарқанд шаҳар ҳокимияти вакиллари, Самарқанд давлат унверситети олимлари иштирок этишди. Тадбирда йиғилиш иштирокчиларига ўзбек геология фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган Абдуллаев Ҳабиб Муҳаммедовичнинг ҳаёти, ижодий фаолияти, мамлакатимизда тоғ-кон ва металлургия саноатининг ривожига қўшган ҳиссаси борасида маълумотлар тақдим этилди.
