- Асосий
- Ижро аппарати
- Коррупцияга қарши курaшиш бўлими
Коррупцияга қарши курaшиш бўлими
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ишонч телефони: +998 95 505-99-00
Коррупцияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи: Саидахборов Додохон Ансабхон ўғли
Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари
Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг асосий мақсади акциядорлик жамиятида, шунингдек, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида (бундан буён матнда акциядорлик жамияти тизими деб юритилади) коррупцияга қарши кураш бўйича ИСО37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, акциядорлик жамияти тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, акциядорлик жамияти тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.
Қуйидагилар Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг асосий вазифалари ҳисобланади:
акциядорлик жамиятининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
акциядорлик жамиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва акциядорлик жамиятилари билан ҳамкорликни олиб бориш.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
-
г) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва акциядорлик жамиятилари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
қонунчилик ҳужжатлари билан акциядорлик жамияти зиммасига юклатилган коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади ва уларнинг сўровларига жавоб беришда иштирок этади;
акциядорлик жамиятининг коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш ёки коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3.4. Коррупцияга қарши ички назорат бўлимига ва уларнинг ходимларига ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлимининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзи фаолият юритаётган акциядорлик жамияти ходимларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материалларни, хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни олиш;
хизмат мажбуриятларини бажариш доирасида акциядорлик жамияти ходимларидан зарур ёрдам сўраш ва олиш;
акциядорлик жамияти тизими ходимлари фаолиятида аниқланган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хизмат текширувларини ўтказиш;
акциядорлик жамияти раҳбариятига коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ўз фаолияти доирасида акциядорлик жамияти тизимига ёзма кўрсатмалар, топшириқ хатлари ва тавсиялар бериш;
акциядорлик жамиятининг коррупцияга оид мажлисларида иштирок этиш;
текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиш, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиш.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларга эга:
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариш;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;
акциядорлик жамияти тизимида жиноят аломатлари, хусусан коррупция ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи орган, Агентлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;
акциядорлик жамиятининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидаларининг коррупцияга оид қисмининг бузилганлиги факти юзасидан акциядорлик жамияти раҳбариятига маълумотномалар киритиш;
ҳар чоракда, кейинги чорак биринчи ойининг биринчи ўн кунлигида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги чораклик ҳисоботни юқори турувчи бошқармага тақдим этиш.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими ходимлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритувчи ходимларга мўлжалланган ўқув курслари ёки махсус семинар-тренингларда иштирок этади. Ўқув курслари ёки махсус семинар-тренинглар акциядорлик жамияти ёхуд Агентлик томонидан ташкил этилиши мумкин.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолиятининг натижадорлиги акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлик ва мақсадли кўрсаткичларига эришиш натижаларига асосан баҳоланади.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари акциядорлик жамиятининг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
