"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Ишларни бошқариш бўлими

Ишларни бошқариш бўлими

 Ишларни бошқариш бўлими бошлиғи: Маджитов Абдугафур Абдужалилович

Ишларни бошқариш бўлимининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари 

Ишлар бошқармаси қуйидаги асосий функцияларга эга:

Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини назорат қилиш соҳасида:

Кирувчи ёзишмаларни қабул қилиш , рўйхатдан ўтказиш, сақлаш, ҳисобга олиш, Жамиятнинг таркибий бўлинмаларига етказиб бериш ва жўнатиш;

Ҳужжатларни аниқ ва тез келишини таъминлаш;

Буйруқларни (ходималарга учун буйруқлар бундан мустасно), кўрсатмаларни Жамият бошқарув раиси  ва унинг ўринбосарлари билан ўтказилган йиғилиш баённомаларини расмийлаштириш, ушбу ҳужжатларни кўпайтириш ва тарқатишни ташкил этиш;

Бошқарув аппарати қарорларини , ўз қарорларинин бажариш мақсадида жамият томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг сифатли тайёрланишини, жамиятнинг буйруқлари, кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатларини жамият бўлимларига етказишни таъминлаш;

Жамиятнинг ҳужжатли материалларидан тўлдирилган ҳужжатлардан фойдаланиш. Ҳужжатларни Давлат Архивига топширишга тайёрлаш;

Иш юритиш бўйича қоидалар, кўрсатмалар ва йўриқномалар лойихаларини ишлаб чиқиш, иш юритишнинг энг илғор усулларини жорий этиш, жамият ҳодимларига кўрсатма ва услубий ёрдам бериш, иш юритишни назорат қилиш ва текшириш, иш юритишда ишларнинг сақланиши ва тўғри шаклланишини назорат қилиш. Жамиятнинг таркибий бўлинмалари, аппарат ҳодимларининг ишбилармонлик малакасини ошириш бўйича машғулотлар ташкил этиш.

Иқтисодий масалалар соҳасида:

Барча иқтисодий масалаларни тўлиқ, ўз вақтида, сифатли ҳал қилиш. Жамият аппарати бўлинмалари томонидан мебель, маиший техника, муҳандислик ва бошқарув ишларини механизациялаш воситалари билан таъминлаш, хавфсизликни назорат қилиш;  

- Оргтехника, нусха кўчириш ускуналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш, биноларни, муҳандислик жиҳозларини таъмирлиш ва компания ҳодимлари учун зарур меҳнат шароитларини таъминлайдиган бошқа чора тадбирларни амалга ошириш учун зарур материалларни расмийлаштиришни ташкил этиш. Корхона аппарати бўлинмалари учун нусха кўчириш ва нусха кўчириш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

- Конселария буюмлари зарур маиший материаллар, асбоб – ускуналарни ва инвентарларни қабул қилиш ва сақлаш, уларни аппарат бўлимларига тақдим этиш, ҳисоб юритиш ва уларнинг сарфланиши тўғрисида ҳисобот бериш;

- Жамиятда ўтказиладиган ҳайъат йиғилишлари ва конференцияларга хўжалик хизматини ташкил этиш. Жамият аппаратининг бино  ва иншоатларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, бинолар ва жамият ҳудудида ёнғин хавфсизлиги ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, уларни тегишли санитария ҳолатида сақлаш;

- Хизмат кўрсатувчи ҳодимлар орасидан ҳодимла учун хавфсиз мехнат шароитларини яратиш;

- Жамият аппаратининг смета ва иқтисодий харажатларини тузишда иштирок этиш.

Ишлар бошқармаси вазифалари

Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини назорат қилиш соҳасида:

“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятининг тизимида иш юритишни такомиллаштириш;

Бошқарув раиси номига келиб тушганн ҳужжатлар билан сифатли ва самарали ишлашни таъминлаш;

Бошқарув раиси номидан жамият ҳодимлари, экспедициялардан ҳар хил турдаги маълумотларни йиғиш;

Жамият тизимидаги экспедицияларнинг таклифига биноан Тошкент шахрига келган хорижлик мутахассисларнинг учрашувларини, жойлаштириш ва маданий ҳордиқ чиқаришни ташкил этиш;

Хўжалик масалалари бўйича:

Жамият аппарати ходимлари учун нусха кўчириш ва кўпайтириш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

Фойдали ҳаволалар