- Асосий
- Ижро аппарати
- Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси
Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси
Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи: Костюченко Игорь Евгеневич
Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармасининг асосий вазифалари
Юклатилган функцияларга мувофиқ Мувофиқлаштириш бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
мониторинг бўлимига бевосита раҳбарлик қилади, уларнинг ходимлари фаолиятини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этади;
мониторинг, техник топшириқлар бўйича ҳужжатли материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
мониторинг, техник топшириқлар бўйича ҳужжатли материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
товар-моддий бойликларнинг қолдиқлари бўйича ҳисоб ва ҳисобдорликни юритиш учун жамият таркибий бўлинмаларининг марказий омборида ва маҳаллий омборларида ўтказилган инвентаризация ишлари бўйича маълумотларни тўплайди;
жамият таркибий бўлинмаларининг марказий омборидаги ва маҳаллий омборларидаги ликвид бўлмаган қолдиқлар тўғрисидаги маълумотларни сўрайди ва умумлаштиради;
Техник сиёсат бўйича департамент билан биргаликда жамиятнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти учун зарур бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун харидларнинг йиллик ва чораклик режалар-графикларини ишлаб чиқишда, уларни махсус ахборот порталига жойлаштиришда иштирок этади;
Харидлар департаменти раҳбариятининг талабига биноан ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан кўрсатилган шакллар бўйича маълумотномалар, маълумотлар ва бошқа материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва тақдим этади;
юқори турувчи раҳбарларнинг топшириқлари ва кундалик фаолиятнинг пухта ўрганилган масалалари ижросини назорат қилади, ўз ишини такомиллаштириш услубларини ишлаб чиқади;
Харид департаментининг бошқа таркибий бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва тегишли маълумотларни ўзаро алмашиш бўйича ишларда фаол иштирок этади;
МТТ бўлими ва Марказий омборнинг жамиятнинг таркибий бўлинмаларини уларнинг кундалик ҳаётини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник воситалар билан таъминлаш ва ариза берувчиларни (жамиятнинг таркибий бўлинмаларини) товарлар (ишлар, хизматлар) келиб тушганлиги тўғрисида хабардор қилиш бўйича ишига раҳбарлик қилади;
тузилган контрактлар ва шартномаларга мувофиқ келиб тушадиган техника, асбоб-ускуналар, материаллар ва бошқа моддий воситаларни қабул қилишни ташкил этади;
олинаётган импорт юклари учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминлайди.
