- Асосий
- Ижро аппарати
- Харидлар бошқармаси
Харидлар бошқармаси
Харидлар бошқармаси бошлиғи: Исмаилов Зиёвуддин Бахтиярович
Харидлар бошқармаси асосий мақсади, вазифа ва функциялари
Жамиятнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун юқори самарали геологик асбоб-ускуналар, ихтисослаштирилган илғор техника, товар-моддий бойликлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни амалга ошириш;
Жамиятда белгиланган тартибда ва комплаэнс чораларига риоя қилган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш бўйича харид тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Тақдим этилган талабномалар асосида жамиятнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш режаларини шакллантиришда, шунингдек асбоб-ускуналар, техника ва Товар-моддий бойликларини сотиб олиш учун зарур бўлган пул маблағларининг миқдорини ҳисоблашда иштирок этиш;
Товарларни (ишларни, хизматларни) потенциал етказиб берувчиларни топиш, нархларни аниқлаш ва харидларни оптималлаштириш учун бозор конъюктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Истеъмол хусусиятларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва истеъмолчилар талаби ва бозор конъюктурасини прогноз қилиш асосида жамиятнинг маркетинг сиёсатини амалга ошириш;
Тузилган шартномалар, уларни молиялаштириш ва товарларни Марказий омборга ҳақиқатда етказиб бериш тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва умумлаштириш;
Департамент ваколатига тегишли масалалар бўйича жамиятнинг таркибий бўлинмаларида фармойиш ва меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Юклатилган функцияларга мувофиқ Харидлар бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради;
Харидлар бўйича Департамент томонидан белгиланган умумий мақсад ва вазифалар доирасида, шунингдек харидлар бўйича директор ва харидлар бошқармаси бошлиғининг кўрсатмалари асосида бўлим фаолиятининг умумий йўналишларини белгилайди ҳамда бўлим фаолияти натижалари учун тўлиқ жавобгар бўлади;
Бозорни ўрганиш жараёнини бошқаради, бозорни ўрганиш, талабни прогноз қилиш, маҳсулотни сотиш услублари ва усулларини белгилайди;
Айрим товарларнинг ҳаётий циклини ўрганиш жараёнини бошқаради, уларни такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг янги бозорларини танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;
Потенциал етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш бўйича ишларни доимий ўтказиш учун асбоб-ускуналар ва материаллар бўйича тижорат таклифларини олиш юзасидан ишлар олиб боради;
Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳужжатли материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, шунингдек уларни ваколатли органга келишиш учун тақдим этиш мақсадида техник топшириқларни тайёрлаш ишларида қатнашади;
Техника ва ускуналарни етказиб бериш бўйича мижозлар ва етказиб берувчилар билан ишбилармонлик ёзишмалари ва музокаралар натижаларига кўра, у келиб тушувчи хат-хабарларни қайта ишлайди, жавоб хатлари ва зарур ҳужжатли материалларни тайёрлайди;
Харидлар бошқармаси бошлиғига сотиб олинаётган ускуналар учун етказиб берувчиларнинг таклифларини таҳлил қилади, тизимлаштиради ва кўриб чиқиш учун тақдим этади ва ҳар ой амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот ҳужжатларини умумлаштиради;
Харидлар департаменти раҳбариятининг талабига биноан ва Харидлар бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан кўрсатилган шакллар бўйича маълумотномалар, маълумотлар ва бошқа материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва тақдим этади;
Қори турувчи раҳбарларнинг топшириқлари ва кундалик фаолиятнинг пухта ўрганилган масалалари ижросини назорат қилади, ўз ишини такомиллаштириш услубларини ишлаб чиқади;
Харидлар департаментининг бошқа таркибий бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва тегишли маълумотларни ўзаро алмашиш бўйича ишларда фаол иштирок этади;
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ харид тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш йўли билан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишни амалга оширади;
Амалдаги қонунчилик доирасида ички ва ташқи бозорларда режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун етказиб берувчиларни фаол қидиришни ташкил этади;
Потенциал етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш бўйича доимий иш олиб боради;
Жамиятнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун техника, асбоб-ускуналар ва товар-моддий бойликларни сотиб олиш бўйича шартномалар ва контрактларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади;
Расмийлаштирилган шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажариш масалаларини ишлаб чиқишни таъминлайди;
Шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда етказиб берувчиларга даъволарни тайёрлашда иштирок этади, ушбу даъволар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Тузилган шартномаларга (контрактларга) ўзгартиришлар киритиш бўйича қўшимча битимлар ва бошқа ҳужжатли материалларни тайёрлайди;
Савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳужжатли материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Ваколатли органга келишиш мақсадида тақдим этиш учун техник топшириқларни тайёрлаш бўйича ишларда қатнашади;
Белгиланган тартибда электрон платформа орқали техника, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни харид қилиш бўйича ишларни ташкил этади;
Техника ва ускуналарни етказиб бериш бўйича мижозлар ва етказиб берувчилар билан ишбилармонлик ёзишмалари ва музокаралар натижаларига кўра, у келиб тушувчи хат-хабарларни қайта ишлайди, жавоб хатлари ва зарур ҳужжатли материалларни тайёрлайди;
Харидлар бошқармаси бошлиғига сотиб олинаётган ускуналар учун етказиб берувчиларнинг таклифларини таҳлил қилади, тизимлаштиради ва кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Харидлар департаменти раҳбариятининг талабига биноан ва Харидлар бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан кўрсатилган шакллар бўйича маълумотномалар, маълумотлар ва бошқа материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва тақдим этади;
Хар ой харидлар тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот ҳужжатларини умумлаштиради;
Юқори турувчи раҳбарларнинг топшириқлари ва кундалик фаолиятнинг пухта ўрганилган масалалари ижросини назорат қилади, ўз ишини такомиллаштириш услубларини ишлаб чиқади;
Юқори турувчи раҳбарларнинг алоҳида (ёзма ёки оғзаки) вазифалари ва топшириқларини ўз вақтида, аниқ ва самарали бажаради;
Харидлар департаментининг бошқа таркибий бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва тегишли маълумотларни ўзаро алмашиш бўйича ишларда фаол иштирок этади;
Давлат харидларини амалга ошириш ва бир марталик буюртмаларини амалга ошириш бўйича ишларни олиб боришнинг барча масалалари бўйича маълумотнома маълумотларини юритади ва эгалик қилади.
