"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Маркетинг бўлими

Маркетинг бўлими

Маркетинг бўлими бошлиғи: Юсуббеков Сухроб Рустамбекович

Маркетинг бўлимининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари

Маркетинг бўлими қуйдаги асосий функцияларга эга:

жамиятнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун юқори самарали геологик асбоб-ускуналар, ихтисослаштирилган илғор техника, товар-моддий бойликлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни амалга ошириш;

жамиятда белгиланган тартибда ва комплаэнс чораларига риоя қилган ҳолда амалдаги қонунчиликка мувофиқ товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш бўйича харид тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш;

тақдим этилган талабномалар асосида жамиятнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш режаларини шакллантиришда, шунингдек асбоб-ускуналар, техника ва товар-моддий бойликларини сотиб олиш учун зарур бўлган пул маблағларининг миқдорини ҳисоблашда иштирок этиш;

товарларни (ишларни, хизматларни) потенциал етказиб берувчиларни топиш, нархларни аниқлаш ва харидларни оптималлаштириш учун бозор конъюктурасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

истеъмол хусусиятларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва истеъмолчилар талаби ва бозор конюктурасини прогноз қилиш асосида жамиятнинг маркетинг сиёсатини амалга ошириш;

Маркетинг бўлими ваколатига кирадиган масалалар бўйича жамиятнинг таркибий болинмаларида фармойиш ва меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш.

Юклатилган функцияларга мувофиқ Маркетинг бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради:

бўлим фаолиятининг умумий йўналишларини Харидлар департаментига белгиланган умумий мақсад ва вазифалар доирасида, шунингдек Департамент раҳбарияти ва Харидлар бошқармаси кўрсатмалари асосида белгилайди;

бозорни ўрганиш жараёнларини амалга оширади, бозорни ўрганиш, талабни прогноз қилиш, маҳсулотни сотиш услублари ва усулларини белгилайди;

айрим товарларнинг ҳаётий циклини ўрганади, уларни такомиллаштириш, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг янги бозорларини танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқади;

потенциал етказиб берувчилар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва умумлаштириш бўйича ишларни доимий ўтказиш учун асбоб- ускуналар ва материаллар бўйича тижорат таклифларини олиш юзасидан ишлар олиб боради;

савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳужжатли материалларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, шунингдек уларни ваколатли органга келишиш учун тақдим этиш мақсадида техник топшириқларни тайёрлаш ишларида қатнашади;

техника ва ускуналарни етказиб бериш бўйича мижозлар ва етказиб берувчилар билан ишбилармонлик ёзишмалари ва музокаралар натижаларига кўра, у келиб тушувчи хат-хабарларни қайта ишлайди, жавоб хатлари ва зарур ҳужжатли материалларни тайёрлайди;

харидлар бошқармаси бошлиғига сотиб олинаётган ускуналар учун етказиб берувчиларнинг таклифларини таҳлил қилади, тизимлаштиради ва кўриб чиқиш учун тақдим этади ва ҳар ой амалга оширилган харидлар тўғрисидаги ҳисобот ва ахборот ҳужжатларини умумлаштиради;

харидлар департаменти раҳбариятининг талабига биноан, харидлар бошқармаси бошлиғининг кўрсатмаси билан кўрсатилган шакллар бўйича маълумотномалар, маълумотлар ва бошқа материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва тақдим этади;

юқори раҳбарларнинг топшириқлари ва кундалик фаолиятнинг қайта ишланган масалалари ижросини назорат қилади, ўз ишини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқади;

юқори турувчи раҳбарларнинг алоҳида (ёзма ёки оғзаки) вазифалари ва топшириқларини ўз вақтида, аниқ ва самарали бажаради;

Харидлар департаментининг бошқа таркибий бўлинмалари билан яқин ҳамкорлик қилиш ва тегишли маълумотларни ўзаро алмашиш бўйича ишларда фаол иштирок этади;

давлат харидларини маркетинг тадқиқотлари ва ишланмаларини амалга ошириш ва бир марталик буюртмаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг барча масалалари бўйича маълумотнома маълумотларини юритади ва эгалик қилади.

 

Фойдали ҳаволалар