"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Бош энергетика бўлими

Бош энергетика бўлими

Бош энергетика бўлими бошлиғи: Мусаев Шокир Зокиржонович

Бош энергетика бўлимининг асосий вазифа ва функциялари 

Электр энергиясидан тизимларининг техник жиҳатдан тўғри ишлашини ва ўз вақтида таъмирланишини ташкил этиш, электр энергияси, газ, сув ва энергиянинг бошқа турлари билан узлуксиз таъминлаш, бўлинмаларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан умумий назоратни амалга ошириш;

юқори турувчи органлар, қўмита фармойишлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий хужжатларни бажарилишини таъминлаш ва ишлаб чиқариш жараёнига тадбиқ этиш;

энергия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ускуналари ва энергия тизимларининг техник жиҳатдан тўғри ишлашини ва ўз вақтида таъмирланишини ташкил этиш, электр энергияси, газ, сув ва энергиянинг бошқа турлари билан узлуксиз таъминлаш, бўлинмаларда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; тежаш режимига изчил риоя қилиш;

энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, аварияларнинг олдини олиш, улардан фойдаланиш жараёнида хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

жамиятда жойлашган энергия ускуналарини сақлаш, мавжудлиги ва ҳаракатини ҳисобга олиш, шунингдек, электр энергияси сарфини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, энергетика соҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг  сабабларини ўрганиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик қоидаларига, электр станцияларини ишлатиш ва электр жиҳозлари ва тармоқларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга риоя қилиш;

конструкторлик, муҳандислик ва технологик интизомга, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

энергия ускуналари, материаллар, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш керакли буюртмаларни тақдим қилиш, жамиятни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш ва электр таъминоти корхоналарига қўшимча қувват улаш учун аризалар ва улар учун зарур хисоб-китобларни расмийлаштириш;

энергия ресурсларини истеъмол қилиш, электр станцияларининг янада ишончли, тежамкор ва хавфсиз ишлашига, шунингдек, меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам берадиган янги технологияни жорий этиш;

энергетика соҳаларида меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ва рационализация таклифларини бериш, энергетика ускуналарини таъмирлаш ва улардан фойдаланишнинг янги прогрессив усулларини жорий этиш;

энергия ускуналарини эксплуатация қилиш, энергетика ресурсларидан тежамкорлик ва оқилона фойдаланиш соҳасида тажриба алмашиш юзасидан таклифлар бериш;

энергетика соҳасини келгусида ривожлантириш режаларини, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш режаларини ишлаб чиқишда, жамиятни реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизациялаш ва автоматлаштиришни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

жамият ва унинг таркибий бўлинмаларининг энергия таъминоти тизимларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш лойиҳаларини кўриб чиқишда, янги энергия обектларини лойиҳалаш ва мавжудларини реконструкция қилиш учун техник шартларни тайёрлашда иштирок этиш;

ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича электр ускуналарини ва электр тармоқларини синовдан ўтказиш ва саноат фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш;

жамиятни электр энергияси, иссиқлик, сув ва бошқа энергия турлари билан таъминлаш бўйича энергия таъминоти ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва бажарилишини назорат қилиш;

энергетика ускуналарини эксплуатация ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Узэнергоинспекция кўрсатмалари ва чора-тадбирларни бажарилишини ўз вақтида ташкил этиш;

бош энергетик бўлими учун қуйидаги хужжатларни ишлаб чиқиш;

лавозим йўриқномаси;

электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбир режаси;

ёритиш тизимида «Ақили» лампалар ва сенсорли ускуналарни жорий этиш бўйича чора-тадбир режасини;

махфийлик ва ахборот хавфсизлиги режими: давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар, тижорат ва бошқа сир турлари, жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари ва тарқатилиши чекланган малумотларни сақланиши, шунингдек бундай малумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ва ахборот ташувчилар билан ишлашни белгиланган тартиби шу жумладан ахборотни узатиш ва қайта ишлашнинг техник воситалари;

юқори турувчи органлар ва қўмиталар фармойишларини, энергетика ускуналари, электр тармоқлари ва коммуникацияларидан фойдаланиш бўйича услубий, меъёрий ва бошқа йўл-йўриқ материаллари ижросини таъминланиш.

 

Фойдали ҳаволалар