"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Корпоратив алоқаларни ривожлантириш бўлими

Корпоратив алоқаларни ривожлантириш бўлими

Корпоратив алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи: Расулов Тохир Шерматович

Корпоратив алоқаларни ривожлантириш бўлимининг асосий вазифа ва функциялари

Корпоратив алоқаларни ривожлантириш бўйича ишларни ташкил этишда бўлимнинг асосий функция ва вазифалари қуйидагилардан иборат:  

АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Устав ва АЖ ички ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш;   

АЖ ларнинг корпоратив бошқарув амалиётларини илғор халқаро тажрибага мувофиқлаштириш йўналишида ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш;

Акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг буйруғи билан АЖ нинг турли бўлинмалари ходимларидан тузилган акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш;

Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби бўйича акциядорлардан тушган таклифларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш ҳамда кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодларни кўрсатиш;

Акциядорларвфт тушган таклифлар ва тақдим этилган номзодлар тўғрисида Кузатув кенгаши раисини хабардор қилиш;

Келиб тушган таклифлар бўйича Кузатув кенгашининг қабул қилинган қарорлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш (акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда);

Акциядорлар томонидан акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига кўрсатилган номзодлардан сайланишга розилик олиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби билан боғлиқ масалалар бўйича АЖ бошқарув органлари томонидан қарорлар қабул қилиш, кун тартиби ва жадвалини шакллантириш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги кузатув кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш/тасдиқлаш;

Акциядорлар томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқиш ва улар асосида овозга қўйиладиган акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш жараёнида акциядорларга тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда кўриб чиқиш учун акциядорларга акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тақдим этиш, шунингдек уларнинг илтимосига биноан ушбу рўйхатдан кўчирмаларни тақдим этиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссиясига сайлаш учун кўрсатилган номзодларнинг ҳозир бўлишини ташкил этиш, АЖ нинг ички ҳужжатларида ёки Кузатув кенгашининг қарорида назарда тутилган бошқа шахсларнинг акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши;

Овоз бериш якунлари тўғрисида ҳисобот ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини тайёрлаш;

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарорлар ва тасдиқланган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни АЖ нинг корпоратив веб-сайтига жойлаштириш.

Фойдали ҳаволалар