- Асосий
- Ижро аппарати
- Лаборатория ва таҳлил ишлари бўлими
Лаборатория ва таҳлил ишлари бўлими
Лаборатория ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи:
Лаборатория ва таҳлил ишлари бўлимининг асосий вазифа ва функциялари
Бўлим фаолияти геологик намуналарни таҳлил ишларини ўтказиш учун таёрлаш ҳамда Лаборатория таҳлилларини ўтказишни режалаштириш;
“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятининг тизимида мавжуд намуна майдалаш цехлари ва Лабораторияларни назорат қилиш;
Жамият номига келиб тушганн ҳужжатлар билан сифатли ва самарали ишлашни таъминлаш;
Бошқарув раиси номидан жамият ҳодимлари, экспедициялардан ҳар хил турдаги маълумотларни йиғиш;
Жамият тизимидаги экспедицияларнинг таклифига биноан Тошкент шахрига келган хорижлик мутахассисларнинг учрашувларини ташкил этиш;
Жамиятнинг майдалаш цехлари ҳамда лабораториялар фаолиятининг асосий йўналишларини назорат қилиш соҳасида:
Геология бўлими томонидан олинадиган геологик намуналарни майдалаш, янчиш ва лаборатория таҳлил ишларини ҳисобини юритиш;
Намуналарни майдалаш цехларида намуналар йиғилиб қолишини олдини олиш, майдалаш ишларни, цехнинг ишлаб чиқариш қувватидан келиб чиққан ҳолда тоғри режалаштириш;
Лаборатория мажмуаларида таҳлил ишлари кечикишларсиз ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
Майдалаш цехларида ҳамда лаборатория мажмуаларида ишлар узлуксиз давом этиши учун асбоб ускуналар ҳолатини доимий назоратини юритиш;
Буйруқларни (ходималарга учун буйруқлар бундан мустасно), кўрсатмаларни Жамият бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари билан ўтказилган йиғилиш баённомаларини расмийлаштириш, ушбу ҳужжатларни кўпайтириш ва тарқатишни ташкил этиш;
Бошқарув аппарати қарорларини, ўз қарорларини бажариш мақсадида жамият томонидан қабул қилинган ҳужжатларнинг сифатли тайёрланишини, жамиятнинг буйруқлари, кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатларини жамият майдалаш цехларига ҳамда лаборатория мажмуаларига етказишни таъминлаш;
Иш юритиш бўйича қоидалар, кўрсатмалар ва йўриқномалар лойихаларини ишлаб чиқиш, жамият ҳодимларига кўрсатма ва услубий ёрдам бериш, иш юритишни назорат қилиш ва текшириш, иш юритишда ишларнинг сақланиши ва тўғри шаклланишини назорат қилиш.
