- Асосий
- Ижро аппарати
- Транспорт бўлими
Транспорт бўлими
Транспорт бўлими бошлиғи: Галимов Саидвосил Маратович
Транспорт бўлимининг асосий вазифа ва функциялари
Жамият фаолиятини транспорт билан таъминлашни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Юкларни ортиш-тушириш, олиб кириш ва экспорт қилишнинг оператив режаларини ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
Жамият автотранспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
Бўйсунувчи ходимлар учун соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.
Асосий вазифаларга мувофиқ транспорт бўлимига қуйидаги функциялар юкланган:
Жамият автотранспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркибини техник жиҳатдан соғлом ҳолатда сақлаш;
Тегишли бўлимлар режасига мувофиқ ташишлар жадвалларини (йиллик, чораклик, ойлик, оператив) тузиш;
Юк ташишнинг режалаштирилган ҳажмларини бажариш учун транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
Транспорт воситаларининг керакли сони ва турларини, юк ортиш-тушириш, таъмирлаш ускуналари, эҳтиёт қисмларни аниқлаш;
Белгиланган стандартларга мувофиқ автотранспорт воситаларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Сутканинг даврлари бўйича юк ортиш ва тушириш учун автотранспорт воситаларининг мавжудлиги, механизмларнинг ишлаши бўйича жадвалларни юритиш;
Моддий-техника бойликларини (ресурсларини) акциядорлик жамиятлари ва таркибий бўлинмаларнинг омборларига ўтказиш;
Юкларни ташиш, ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш, транспорт ҳужжатларини расмийлаштириш, белгиланган ҳисоботларни юритиш бўйича маълумот-ахборот хизматлари;
Юк ташиш режаларини бажариш бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
Жамиятнинг транспорт воситаларини, юклаш-тушириш ускуналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;
Ёқилғи-мойлаш материалларини бошқариш;
Гаражни, юк ортиш ва тушириш жойларини, тўсиқларни ва бошқа назорат воситаларини таъмирлаш ва соз ҳолатда сақлаш.
