"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Қимматбаҳо металлар геологияси бошқармаси

Қимматбаҳо металлар геологияси бошқармаси

Бошқарма бошлиғи:

Қимматбаҳо металлар геологияси бошқармасининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари 

Минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича йиллик Давлат дастурини ишлаб чиқиш ва тахрир қилиш;

Минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш бўйича геология қидирув ишларини режалаштириш, Республика иқтисодиёт тармоқларини қимматбахо металлар захиралари ва ресурслари билан таъминлаш, кейинчалик уларни кўпайтириш стратегияси бўйича таклифларни ишлаб чикиш;

 Ер қаърини геологик ўрганиш, руда ва норуда фойдали қазилмалар учун давлат буюрмаларини бажариш бўйича ишлар олиб бориши устидан назорат қилиш;

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ геологик вазифалар, лойихалар ва ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

Фойдали қазилма заҳиралари ва башорат ресурсларини ўстириш ҳамда давлат буюртмаларининг жамлама лойихаларини тайёрлаш;

Фойдали қазилма заҳиралари ва башорат ресурсларини ҳар чорак ва йиллик тезкор ўстирилишини кўриб чиқиш;

Бўш тоғ жинсларини массасини жойлаштириш учун мумкин булган майдонларга фойдали қазилма конлари мавжуд эмаслиги туғрисида  (справка о безрудности) хулосалар бериш;

Геология қидирув ишларининг ҳар чорак ва йиллик ахборот ҳисоботларини тайёрлаш;

Хисобот ва лойихаларни Илмий-техник кенгаш йиғилишларида кўриб чиқиш;

Хорижий компаниялар билан илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш алоқаларини ўрнатиш ҳамда қимматбахо металлар конларини ўзлаштиришда хорижий инвестицияларни жалб этишни ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

Таркибий экспедициялар томонидан бажарилган излаш, баҳолаш ва қидириш ишларининг дала материалларини қабул қилиш ва назоратини обориш;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги кенгаши йиғилишларида иштироқ этиш, ҳисобот ва лойихаларни кўриб чиқиш буйича Илмий техник кенгаш ва Илмий-таҳририй кенгаш йиғилишларида қатнашиш.

Лаборатория ва технологик хизматлари назорат қилиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи юналиш буйича хулоса ҳисоботларини, маълумотларини, хатларни тайёрлаш ва лойихаларникўриб чиқиш, хамда буйруқ ва фармойишларни бажариш;

Режим ва махфийликка оид меъёрий хужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлаш.

            

Фойдали ҳаволалар