"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Рақамли геология бошқармаcи

Рақамли геология бошқармаcи

Рақамли геология бошқармаси бошлиғи: Нурманов Фазлиддин Уринбоевич

Рақамли геология бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари

Ўрганилаётган ҳудуднинг геологик тузилиши ва маъданлашуви тўғрисида сифатли ва ишончли маълумотларни олиш мақсадида фойдали қазилмалар бўйича лойиҳалар, геологик вазифалар, иш усулларини ишлаб чиқиш;

Фойдали қазилмалар объектларида ЖОРС кодексининг халқаро талаблари асосида геологик ҳужжатларини ўз тасарруфидаги корхоналар (экспедициялар) томонидан амалга оширилишини услубий равишда таъминлаш;

Фойдали қазилмалар объектларида, ўз тасарруфидаги корхоналар (экспедициялар) томонидан амалга ошириладиган ЖОРС кодексининг халқаро талабларига мувофиқ геотехник ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Геологик лойиҳалар бўйича олинган геологик маълумотларини махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда моделлаштиришни ва интерпретацияни амалга ошириш;

Ихтисослаштирилган кон-геологик дастурлардан фойдаланган ҳолда геологик интерпретацияни 3Д моделлаштиришда, фойдали қазилмалар ресурслари ва заҳираларини ҳисоблаш;

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг геологик-услубий қисмини тайёрлашда иштирок этиш;

Лаборатория ва таҳлилий ишларнинг сифатини назорат қилиш ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

“Ўзбек геология қидирув” АЖ таркибий бўлинмалари (экспедициялар) томонидан геологик ишларни бажарилишдаги кечикишлар ва тартибларга риоя қилинмаган ҳолларда жамият бошқарув раиси ўринбосари-бош геологни ўз вақтида хабардор қилиш.

 

Фойдали ҳаволалар