- Асосий
- Ижро аппарати
- Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва шартномалар бўлими
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва шартномалар бўлими
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва шартномалар бўлими бошлиғи: Бозоров Жонибек Назарович

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва шартномалар бўлимининг асосий вазифалари
Геологик экспедициялар ва партиялар томонидан олиб бориладиган геологик тасвирлаш ишлари, излаш ишлари, геология қидирув, геофизика ва бошқа тематик, услубий-тажриба ишларининг лойиҳа-сметаларини тузишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
Лойиҳа ва сметаларни тайёрлашнинг сифат даражасини назорат қилиш;
Лойиҳа ва смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича материалларни тайёрлашни таъминлаш;
Смета-молиявий ҳисобларни тузишда меъёрий материаллар, маълумотномалар, прейскурантлар ва йўриқномалардан тўғри фойдаланишни текшириб бориш ва камчиликларни тўғрилаш;
Жамиятнинг ишлашини таъминлайдиган оптимал иш ҳажмларини аниқлаш, иш буюртмалари портфелини шакллантиришда иштирок этиш;
Молиявий ресурсларни белгиланган геологик вазифани бажаришга эришишга йўналтиришга кўмаклашиш;
Жамиятнинг бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш бўйича ишларда иштирок этиш;
Жамият таркибий бўлинмаларидан бажарилган ишларни қабул қилишда бўлим ваколати доирасида иштирок этиш, шу жумладан пудрат корхоналаридан, шунингдек бажарилган ишлар ҳажмини, смета қолдиқлари доирасида, назорат қилиш;
Таркибий бўлинмалар учун смета ва лойиҳаларни тузиш бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;
Олиб борилаётган ишларнинг таннархини камайтириш бўйича чора тадбирларни тузишда қатнашиш;
Жамият тасарруфидаги геологик экспедицияларнинг мутахассис-ходимларига лойиҳа-сметаларни тузиш бўйича амалдаги йўриқномалар ва кўрсатмаларни таништириб бориш;
Лойиҳаланадиган объектларнинг рўйхатини шакллантириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
Экспедициялар томонидан ишлаб чиқилиб, тақдим қилинаётган лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўла-тўкислигини ва сифатини назорат қилиш;
Меҳнат ва молия қонунчилигига риоя қилиш, юқори органларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш бўйича қарорлари ва буйруқларини бажарилишини таъминлаш;
Лойиҳалар сметаларининг ижроси бўйича таклифлар киритиш;
Смета қолдиқларини ўз вақтида қайта ҳисоблашни ташкил қилиш.
