"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Ижро аппарати
  3. Ижро интизоми бўлими

Ижро интизоми бўлими

Ижро интизоми бўлими бошлиғи: Ўсканбоев Рахимжон Равшанович

Ижро интизоми бўлимининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари 

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг буйруқ, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси бўйича назоратни ташкил этиш, «Жамият»га келиб тушган, ҳамда ички ҳужжатлар назоратини олиб бориш, ижро интизомини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларини амалга ошириш ва бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ва  унумли  ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир  қўшимча чора тадбирлари тўғрисидаʼʼ 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда «Ижро.гов.уз» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг самарали фаолият кўрсатишини  таъминлашга қаратилган қўшимча чора - тадбирлар  тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-3251 сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимидаги давлат  бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг ижро интизомига масъул таркибий боълинмалари раҳбарларини лавозимларга тайинлашни ва уларнинг фаолиятини тартибга солиш сҳора-тадбирлари тўғрисида"ги 2021 йил 3л мартдаги л71-сон қарори ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорлари ҳамда улардан келиб чиқувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига доимий равишда амал қилиш; Тоғ – кон ва геология вазирлигидан келиб тушган ҳужжатлар  (Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармоуишлари ва топшириқлари,  Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, баёнлари ва бошқа топшириқлар) билан «Жамият»га юклатилган топшириқлар ижросини назорат қилиш;

«Жамият»нинг бошқарма ва бўлимлари, шунингдек жамият тизимига кирувчи корхона, ташкилот ва экспедицияларга ҳужжатлар билан берилган топшириқлар ва юклатилган вазифалар ижросини назорат қилиш.

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий функциялари ҳисобланади

Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Президент Администрацияси фармойиш ва топшириқлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш;

Жамиятга келиб тушган ҳужжатлар ва ички ҳужжатлар, вазифаларнинг «Жамият»нинг бошқарма, бўлим ва тизим ости ташкилотлар томонидан бажарилиши назоратини олиб бориш ва ҳар ҳафтада раҳбариятга маълумот бериб бориш;

Тасдиқланган йиллик режа асосида жойларга чиқган ҳолда назорат тадбирларини амалга ошириш ва якуни бўйича «Жамият» раҳбариятига ҳисобот тақдим этиш;

«Бўлим»га «Жамият» бўйича назорати юклатилган тегишли ҳужжатлар, “Йўл харита”лари, сҳора-тадбирлар режаларида белгиланган, бажариш муддати кечиккан ёки кечикиш ва бажарилмаслик хавфи мавжуд тадбирлар юзасидан «Жамият» раҳбариятига таҳлилий маълумотлар тақдим этиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Тоғ – кон саноати ва геология вазирлигидан «Жамият»га келиб тушган ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, баёнлари ва бошқа топшириқлар), жумладан «ХДФУ» грифли ҳужжатлар бўйича:

- мазкур ҳужжатларни йўналишларига қараб «Жамият»нинг «Ижро.гов.уз» ва «Гермес» электрон тизимида назоратга олиш;

- мазкур ҳужжатлар, шунингдек, улар асосида қабул қилинган ички ҳужжатлари (жумладан, «ХДФУ» ҳужжатлар) ижроси бўйича «Жамият»нинг бошқарма ва бўлимлари ҳамда тизим ости ташкилотларидан бириктирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва асосланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганлигини таҳлил қилиб, «Гермес» електрон тизимларида назоратдан олиш;

- «Жамият»га келиб тушган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармоуишлари, Тоғ – кон саноати ва геология вазирлигидан келиб тушган топшириқларни ижроси юзасидан тегишли маълумот ва ҳисоботларни ҳар чоракда Тоғ – кон саноати ва геология вазирлигига тақдим этиб бориш;

- ҳар ҳафтанинг жума ва душанба кунлари «Гермес» тизимида ижро муддати ўтган, муддати яқинлашаётган ва муддати бузилиши хавфи бўлган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича маълумотларни «Жамият» раҳбариятига киритиб бориш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни ҳисобга олиш ва уларнинг роъухатини шакллантириш, улар бўйича аниқ ижрочилар, муддатлар ва бажариш механизмлари кўрсатилган топшириқлар тайёрланишини ҳамда уларнинг ижрочиларга етказилишини назоратга олиш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бўйича амалга ошириш графикларининг (назорат режалари) тайёрланишини, тасдиқланишини ва ижрога қаратилишини назорат қилиш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ўз вақтида бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш ҳамда чуқур таҳлиллар асосида мониторингини олиб бориш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг ҳар ҳафталик таҳлилларини амалга ошириш, ижроси кечикаётган топшириқларнинг ҳисобини юритиш ва кечикиш сабабларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф қилиш юзасидан «Жамият» раҳбариятига таклифлар киритиб бориш;

- ҳужжатлар ижроси ҳолати бўйича ҳар оу якунида коллегиал орган мажлисларида муҳокама қилинишини ҳамда масъул раҳбарлар ва ходимларнинг ҳисоботлари эшитилишини ташки1 қилиш;

- тизим ости ташкилотларида ижро интизоми ҳолатини мақсадли оърганиш ишларини тизимли равишда амалга ошириш ва уларнинг натижалари бўйича «Жамият» раҳбариятига таклифлар киритиш;

- масъул ижрочилар томонидан назорат ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилиши бўйича «Гермес» электрон тизимига маълумотлар ва тасдиқловчи ҳужжатларнинг ўз вақтида киритилишини мунтазам назорат ва таҳлил қилиб бориш;

- «Жамият»нинг марказий аппарати бошқарма ва бўлимларида ҳамда тизим ости ташкилотларида ижро интизомига амал қилиш ва ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларнинг тўғри ташкил этилишига кўмаклашиш;

- «Жамият»нинг марказиу аппарати бошқарма ва бўлимларида ҳамда тизим ости ташкилотларда ижро интизоми ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда (сўровга асосан) ва муддатларида «Жамият» раҳбариятига тақдим этиб бориш;

- ижро интизоми бўйича ўқув семинарлар ҳамда тизим ости ташкилотларда оърганишлар ўтказилишини ташкиллаштириш;

- Бўлим фаолиятига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, «Ижро.гов.уз» ва «Гермес» электрон тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва «Жамият» раҳбариуатига киритиб бориш;

- «Жамият» марказий аппарати, бошқарма, бўлим ва тизим ости ташкилотларининг ижро интизомига масъулиятсизлик билан ёндашган, ижро муддатларини бузган масъул раҳбар ва ҳодимларига нисбатан тегишли сҳора кўриш юзасидан раҳбариятга маълумотлар тайёрлаш ва таклифлар киритиш;  

- Бўлим фаолияти ва ваколати доирасида «Жамият»да ижро назорати, иш юритиш ҳамда ҳужжат айланиш тизимига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар таууорлаш ва раҳбариятга киритиб бориш.

Фойдали ҳаволалар