- Асосий
- Ижро аппарати
- Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи: Умаров Фарход Арифович
Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлимининг асосий функция ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кадрларни танлаш ва жойига қўйишнинг максимал даражадаги шаффоф ва одилона тартибини жорий қилиш;
Чет элдан орттирилган муваффақиятли тажрибалардан келиб чиқиб, замонавий менежмент тизими асосида кадрлар билан ишлаш механизмини такомиллаштириш;
Ходимлар таркибини миқдорий ва сифат жиҳатидан акциядорлик жамияти олдидаги вазифаларга мувофиқ бўлишига эришиш ва сақлаб туришга қаратилган, кадрларни бошқариш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
Акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмалари (экспедициялари)нинг, улар олдидаги вазифаларга ва уларни ривожлантириш стратегиясига, шунингдек ўзгариб турувчи ташқи ва ички бозор конюктурасига мувофиқ, меҳнат ресурсларига бўлган эҳтиёжларни қондириш;
Акциядорлик жамияти ходимларининг лавозим бўйича ўсиши учун меҳнат фаолияти, аҳлоқ-одоб сифатлари, лаёқати ва малакаларини ҳолисона баҳолашга асосланган тенг имкониятлар яратиш;
Кадрлар потенциалини мунтазам ривожлантириб бориш ва уларнинг максимал даражадаги иштироки асосида, акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмалари (экспедициялари) олдида турган мақсадларга эришишда, ҳар бир ходимнинг шахсий улушини оширишга кўмаклашиш;
Акциядорлик жамиятининг давлат ва оддий хизматчиларида касбий аҳлоқ, коррупцияга қарши маданият ва коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантириш бўйича амалий чоралар кўриш;
Кадрлар касбий даражасини мунтазам ошириб бориш, шу жумладан узлуксиз (соҳанинг ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда) ўқитиш асосида, шу билан бирга чет элларда ҳам;
Акциядорлик жамияти марказий аппарати штат бирликларини, шу жумладан таркибий бўлинмаларнинг номенклатурага доир раҳбарлик лавозимларини малакавий етук, ташаббускор, билим ва тажрибага эга бўлган ходимлар билан бутлаш;
Акциядорлик жамияти марказий аппарати ходимларини меҳнат қонунларига мувофиқ ишга қабул қилиш, бошқа жойга кўчириш, бошқа лавозимга ўтказиш, меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотномалар бериш ва кадрлар бўйича белгиланган ҳужжатларни юритишни ҳужжатлар асосида расмийлаштириш;
Марказий аппарат ходимларининг, шунингдек жамият таркибига кирувчи бўлинмари номенклатуравий раҳбар ходимларининг шахсий ҳужжатлари ва ҳисобга олиш карточкаларини юритиш;
Шахсий таркибнинг меҳнат дафтарчаларини расмийлаштириш, сақлаш ва бериш, уларга тегишли қайдларни ўз вақтида ёзиб бориш;
Шахсий таркибнинг меҳнат дафтарчаларига меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК)да автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар) ва «ЯММТ» ИДАК га киритилган ходим тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси (ХEМД) юритиб бориш ва таркибий бўлинмалар бўйича назорат қилиш;
Акциядорлик жамияти таркибий бўлинмалари ва муассасаларининг кадрларга доир бўлинмалари ишини услубий мониторингини олиб бориш;
Раҳбар кадрлар ва муҳандис-техник ходимларни танлаш ва жойига қўйиш, кадрлар резервини шакллантиришни амалга ошириш, шунингдек таркибий бўлинмалари ва муассасаларнинг раҳбар ходимларини ҳамда жамият марказий аппарати ходимларини аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш;
Ишлаб чиқариш илғорларини ҳукуматнинг ва бошқа турдаги рағбатлантирувчи мукофотларга тавсия қилишга доир материалларни тайёрлаш;
Ҳисоботларни тузиш ва маълумотномаларни, ахборотларни ўз вақтида тегишли идораларга тақдим этилиши юзасидан назорат қилиш;
Жамият томонидан тендер асосида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари билан шартномалар тузиш, ҳамда таркибий бўлинмаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун моддий базани ташкил қилиш ва ривожлантириш;
Мутахассисларни тайёрлаш учун корхоналарнинг олий ва ўрта махсус касбий ўқув юртлари билан шартномалар тузиши юзасидан назорат қилиш;
Шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ажратилган олий ўқув юртлари битирувчилари учун йўлланмаларни тайёрлаш ва расмийлаштириш, уларни тақсимлаш, ишга жойлаштириш, олий ўқув юртларининг битирувчиларининг стажировкадан ўтишлари даврида услубий раҳбарлик қилиш, мазкур масалалар бўйича ҳисобга олиш ишларини; юритиш;
Жамият аппарати ходимлари учун ички меҳнат тартиб қоидаларини ишлаб чиқиш;
Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассисларни бир йўла ҳисобга олишни ташкил қилиш ва юритиш
Меҳнаткашларнинг кадрлар билан ишлашга тегишли таклифлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш;
Бошқарма ва бўлинмалар билан биргаликда номзод ходимларни раҳбарлик ва муҳандис-техник лавозимларига тайинлаш ва уларни хизмат жойларини ўзгартириш тўғрисида акциядорлик жамияти раҳбариятига таклифлар киритиш;
Бошқарма ва бўлинмалар билан биргаликда бошқарма ва бўлинмалар тузилишини яхшилаш, Жамият марказий аппарати ходимларини танлаш ва жойига қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Жамият бошқарма ва бўлинмалар билан биргаликда таркибий бўлинмалари томонидан тасдиқлаш учун киритиладиган, раҳбар ва муҳандис-техник ходимларга тегишли буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар бўйича хулосаларни расмийлаштириш;
Жамият бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда жамият таркибий бўлинмалари раҳбар ходимларининг, шунингдек бошқарув аппарати ходимларининг йиллик таътилларини тақсимлаш графикларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун раҳбариятга киритиш.
